Робот Япония университетларининг бирида дарс беришни бошлайди

Робот Япония университетларининг бирида дарс беришни бошлайди

Япониядаги маҳаллий университетларнинг бирида талабаларга маъруза ўқийдиган биринчи робот-таржимон иш бошлайди, деб ёзмоқда 24TV сайти.

Робот машҳур япон ёзувчиларидан бири, замонавий япон адабиёти асосчиларидан ҳисобланган Нацумэ Сосэки қиёфасида ишлаб чиқилган. Робот-ўқитувчи адабиёт фанига доир маърузаларни ўқишга хизмат қилади. Олимлар келгусида талабаларнинг робот маърузасига билдирадиган муносабатларини ҳам кузатишни режалаштиришган.

Агар ушбу амалиёт ўқув юртларида муваффақият қозонса, Японияда бошқа фанлар бўйича ҳам маъруза қиладиган роботларнинг пайдо бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Ихтирочилар роботларни табиий кўриниши учун одам қиёфасида лойиҳалаштиришмоқда.

 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!