Роботлар одам эмас: улар шуни ёдда сақлашга мажбур

  •   Saroy
  •  180
  •  11.10.2018 12:14

Роботлар одам эмас: улар шуни ёдда сақлашга мажбур

АҚШнинг Калифорния штатида ҳар қандай робот ёки сунъий интеллект одамлар билан муносабат қилаётганда ўзининг сунъий келиб чиқишини аввалдан маълум қилиши керак. 2019 йилда бу борада махсус қонун қабул қилинади.

Янги қонун «реклама бизнесини мувофиқлаштиришга шароит яратиши ва савдодаги нуқсонларни бартараф қилиши мақсадида ишлаб чиқилмоқда». Ушбу қонунни қабул қилишнинг моҳияти шундай иборатки, сунъий интеллект ва нейротармоқларни яратиш соҳасидаги тараққиёт ботлар тирик одамлар билан виртуал алоқа қилганда уларнинг сунъийлигини билиш қийин бўлиб қолишидир. Бундан эса, кўплаб компаниялар реклама мақсадида ўзларининг роботларини тирик машҳурларга ёки шунчаки оддий одамларнинг ниқоби тариқасида фойдаланиши мумкин.

ЎҚИНГ:Қотил-роботлар одамларга ўз қарорини тушунтиради

Калифорния парламенти вакиллари ишонч билан айтишмоқдаки, бу каби қонунларни қабул қилиш вақти аллақачон келган. Сунъий интеллект савдо соҳасидан ташқари, мамлакатнинг сиёсий соҳаларига ҳам таъсирини ўтказмоқда. Маҳаллий мансабдорлар бунга АҚШдаги сайловларга таъсир қилмоқчи бўлган россиялик хакерларни мисол тариқасида келтирмоқдалар.

Ботлар билан боғлиқ муаммолар кейинги пайтларда эпидемияга айланмоқда. Бунга мисол тариқасида,  АҚШда машҳур  саналган  Twitter ижтимоий тармоғини айтиб ўтиш мумкин. Шу йилнинг май ойида ушбу сайт раҳбарияти  бир ҳафтанинг ўзида 9,9 миллионта «эҳтимолий спамлашган ва автоматлаштирилган аккаунтларни ёпганини» маълум қилди.  

ЎҚИНГ:Яна роботлар: улар энди мактабларда муаллимлик ҳам қилишмоқда

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!