Роботлар шаҳри пайдо бўлади

  •   Saroy
  •  2084
  •  06.08.2018 11:37

Роботлар шаҳри пайдо бўлади

 

Саудия Арабистонида келажак шаҳрининг режаси тақдим этилди. Неом (Neom), деб ном берилган ушбу шаҳарда олимларнинг фикрича,  одамлардан кўра роботлар кўпроқ бўлади.

Автомобиллар ва шаҳар транспортлари фақат автопилотда бўлади, робот-полициячилар, робот-врачлар, автоматик тарзда қуёш ва шамол энергияси билан таъминланади. Неом шаҳрининг майдони 26 минг кв. км, лойиҳанинг нархи — тахминан 500 млрд доллар. Бу  «фантастика»нинг барчаси мамлакатни 2030 йилгача ривожлантириш ва ислоҳ қилиш «2030 йилгача истиқбол» («Saudi Arabia Vision 2030») режасига киритилган ва қурилишнинг биринчи босқичи  2025 йилда якунланади.

ЎҚИНГ:Amazon бошлади: энди навбат топ менежерларга

Неом  Қизил денгизнинг кимсасиз соҳиллари бўйлаб қад ростлайди. У Мисрнинг машҳур курорти Шарм-эль-Шейхнинг шундоқ қарама-қарши соҳилида бунёд бўлади ва то Иордания чегараларигача чўзилиб боради. Улкан Неомнинг майдони Москва эгаллаган жойдан қарийб ўн баробар катта бўлади ва лекин бу ҳали рекорд эмас. Чунки Хитойнинг  Чунцин шаҳрининг майдони 82 минг. кв. км.

Футуристик Неом қайта ишланадиган энергия билан тўлиқ таъминланади. Шаҳарда асосан қуёш ва шамол электростанциялар ва захирадаги аккумуляторли батареялар электр энергия манбаи бўлиб хизмат қилади. Иқтисодиётининг асосий сектори роботахникалар, энергетика, биотехнология, озиқ-овқат саноати, ахборот технологияси. Шунингдек, турли кўнгилочар масканлар, дам олиш, саёҳат соҳалари ҳам шаҳар иқтисодиётининг муҳим таркибий қисмидан жой олади.

ЎҚИНГ:Сбербанк ходимларнинг бир қисмини роботлар билан алмаштирмоқчи

«Нол»дан бунёд бўладиган Неом аввал бошдан инновациявий технологияга мўлжалланиб, кўп миқдорда роботлаштирилган автотехникага мослаштирилади. Шаҳарнинг бутун инфратузилмаси текин транспортларга таянади. Неом роботлар сони инсонлар сонидан кўп бўлган дунёдаги биринчи шаҳар бўлади.

Янги шаҳар учун, унинг барча ўзига хос жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда, янги қонунлар жорий қилинади, яъни хорижликларга дўстона муносабатда бўлинади.  Неом нафақат яшаш ва дам олиш учун, балки инновациявий технологиялар ва маҳсулотлар яратувчи ижодий тадқиқотчилар ва конструкторлар учун ҳам севимли масканга айланади.

Сўнгги пайтда Саудия подшоҳлиги мамлакат иқтисодиётини диверсификация қилиш учун дунёнинг тўрт томонидан сармоядорларни мамлакатга чорламоқда. Саудия Арабистони подшоҳлиги меросхўри, шаҳзода  Мухаммад ибн Салмон Неом шаҳри қурилиши режасини амалга ошириб, подшоҳликни ХХI асрнинг илғор технологик давлатига айлантирмоқчи. Келажак шаҳрига жалб қилинадиган инвестициялардан ташқари, Саудия Арабистони мустақил фонди (PIF) жорий этилади. Лойиҳага раҳбар этиб аввал Simens ва Alcoa каби йирик фирмаларда бош директор бўлиб ишлаган мутахассис Клаус Кляйнфельд тайинланди.