Робототехника чемпионати ғолиблари университетга имтиҳонсиз киради, яна 30% кўп маош олади!

  •   DiMaX
  •  686
  •  10.10.2019 09:08

Робототехника чемпионати ғолиблари университетга имтиҳонсиз киради, яна 30% кўп маош олади!

Жорий йилнинг 7 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Инновацон ривожланиш вазирлигида Корея Республикасининг Донхе шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро робототехника чемпионатида иштирок этиб, яхши натижаларни кўрсатган Ўзбекистон ёшлар миллий терма жамоаси аъзоларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу тўғрида вазирлик сайти хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: ИҲТ давлатлари орасида илк бор халқаро робототехника мусобақаси Тошкентда ўтказилади

Тадбирда Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов, Буюк Британиянинг PETROMARUZ компанияси директори маслаҳатчиси Зарипов Баҳриддин ҳамда Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ректори Ўктам Саломов иштирок этиб, чемпионатда муваффақиятли иштирок этган ёш юртдошларимизга сертификат ва эсдалик совғалари топширдилар.

– Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий марказида Робототехника бўйича очилаётган лаборатория сизлар учун ўзига яраша устахона вазифасини ўтайди. Уни айнан сизлар каби билимли, доно ва зукко ёшларимиз учун очамиз, – деди И.Абдураҳмонов. – Бугун уйга борар экансизлар, маҳалладошларга, синфдошларга, дўстларингизга робототехника ҳақида гапириб беринглар. Зеро, улар ҳам бу соҳага қизиқиб, ўз имкониятларини намойиш қилсин. Келажак сизларники! Инновациялаар ҳам, яратилаётган шароитлар ҳам барчаси сизлар учун аслида, шундай экан ғалаба руҳияти билан олдинга илдам қадам босиш керак, – таъкидлади вазир, ёшларга ўз тилакларини билдирар экан.

ЎҚИНГ: 2024 йилга келиб сизнинг уйингизда ҳам роботлар пайдо бўлиши мумкин!

Инновацион ривожланиш вазири PETROMARUZ компаниясига жамоанинг чемпионатда иштирокига ҳомийлик қилгани ҳамда кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдирди. Ўз навбатида Б.Зарипов терма жамоа аъзолари ўқишни битириб, ушбу компаниясига ишга кирса, бошқа ходимлардан 30% кўп маош берилишини айтиб ўтди.

Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ректори Ўктам Саломов Robo scolar йўналиши бўйича 3-ўринни эгаллаган жамоа аъзоларига Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетига имтиҳонсиз ўқишга кириш ва контракт тўловини 30% чегирма асосида тўлаб ўқиш имкониятини берувчи сертификатларни топширди.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, Миллий терма жамоа аъзолари тиббиётда қўлланилиши мумкин бўлган «Smart doc box» лойиҳасини ишлаб чиқиб, Robo scolar йўналишида 3-ўринни эгалладилар. Шунингдек, мусобақанинг сўнгги кунида миллий терма жамоа иштирокчилари «Best agriculture project» (қишлоқ хўжалиги йўналиши бўйича энг яхши муаллифлик лойиҳаси) номинациясида ғолибликни қўлга киритди. «Robot in movie» йўналишида эса жамоа аъзолари «Technical award» мукофотига сазовор бўлди.

ЎҚИНГ: АҚШ армиясида ишлаган муҳандис «машиналар қўзғолони»дан хавотирда

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!