Робототехника соҳасига бағишланган халқаро конференция ўтказилди

Робототехника соҳасига бағишланган халқаро конференция ўтказилди

Хитой пойтахти Пекин шаҳрида робототехника соҳасига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди. Унда дунёнинг 120 та компаниясидан вакиллар иштирок этди.

Хитой “Фан ва технология” ассоциацияси томонидан ташкил этилган 3 кунлик форум доирасида кўргазма ҳамда ёш ихтирочилар танлови ўтказилди. Унда саноат ва хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган роботлар намойишига алоҳида эътибор қаратилди.

Айни пайтда уларнинг кўмагидан энг кўп фойдаланадиган мамлакат бу Хитойдир. Шу боис биргина ўтган йилда мазкур мамлакатда 57 мингта робот сотилди.

Мутахассисларнинг фикрича, бугунги кунда улардан нафақат турли соҳаларда, балки уй юмушларини бажаришда ҳам кенг фойдаланилмоқда. Жумладан, жарроҳ роботлар шу соҳа вакилларига хос ҳатти-ҳаракатни аниқ ва пухта такрорлайди.

Ҳозир Хитойдаги шифохоналарда жуда мураккаб операциялар жарроҳ роботларга ишониб топшириляпти. Буни инобатга олган ҳолда Хитой хукумати робототехника соҳасини янада ривожлантиришга ҳаракат қилмоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!