Rockstar GTA 6 видеолари ўғирланганлигини тасдиқлади

Rockstar GTA 6 видеолари ўғирланганлигини тасдиқлади

Ҳали чиқарилмаган GTA VI ўйинининг 100 га яқин видеолари тарқалиб кетди. Гарчи ўйин ҳали тўлиқ ишлаб чиқилмаган бўлса ҳам, видеолардан бўлажак Grand Theft Auto ўйини ҳақида кўплаб нарсаларни билиб олиш мумкин бўлди. Rockstar тарқатиб юборилган ўйинлар навбатдаги GTA ўйинига тегишли эканлигини ва у компания тармоғидан ўғирланганлигини расман тасдиқлади.

"Яқинда биз тармоғимизга учинчи томон бузиб кирганини ва рухсациз бизнинг тизимларимиздан махфий маълумотларни, жумладан, кейинги Grand Theft Auto ўйини учун дастлабки ишлаб чиқиш тасвирларини ноқонуний юклаб олганини пайқадик." дейди Rockstar Twitter'да. "Навбатдаги ўйинимиз ҳақидаги тафсилотлар сиз билан шу тарзда улашилаётганидан жуда хафамиз. Кейинги Grand Theft Auto ўйинимиз устида олиб борилаётган ишлар режалаштирилганидек давом этади ва биз сизга, ўйинчиларимизга кутганингиздан ҳам юқори тажрибани тақдим этишга содиқ қоламиз."

Шунингдек, компания тез кунда ҳаммани янгиликлардан бохабар қилишини ва ўйин тайёр бўлганда барчани у билан таништиришини маълум қилган.

ЎҚИНГ: iPhone 14 Pro динамик ороли учун энг креатив ғоя!