ROG Phone 7 ва ROG Phone 7 Ultimate смартфонлари чиқарилди!

ROG Phone 7 ва ROG Phone 7 Ultimate смартфонлари чиқарилди!

Гарчи iPhone ёки Galaxy каби бутун дунёга машҳур бўлмаса ҳам, мобил ўйинлар ишқибозлари уни жуда яхши танишади: ROG Phone гейминг смартфонларини техник хусусиятлар борасида ҳақиқий "монстер" дейиш мумкин ва улар ўз ишининг ҳақиқий усталари ҳисобланишади. Asus уларнинг йилдан-йилга янги, янада кучайтирилган авлодларини тақдим қилишда давом этади – компания кеча ўзининг ROG Phone 7 сериясини тақдим қилди.

Янги смартфонлар қатори иккита: ROG Phone 7 ва ROG Phone Ultimate моделларини ўз ичига олади, лекин улар бир-бирларидан кўп жиҳатларда фарқ қилмайди.

  Asus ROG Phone 7 Asus ROG Phone 7 Ultimate
Экран

6.78 дюйм, Samsung AMOLED
FHD (2448×1080) резолюция
165 герц янгиланиш тезлиги
1500 максимал ёрқинлик
Corning Gorilla Glass Victus

Орқа камера

асосийси: 1/1.56 дюймли Sony IMX 766 сенсори, 50 MP (f/1.9)
ултра-кенг: 13 MP
макро: 5 MP

Видеога олиши

8К (7680×4320) форматида 24 кадр/секунд
4К (3840×2160), 1080p, 720p форматларида 30/60 кадр/секунд

Олд камера 32 MP
Чипсет Qualcomm Snapdragon 8 Gen 2 
Операцион тизим Android 13
Батарея 6000 мА/соат
зарядланиш тезлиги: 65 Вт
42 дақиқада 100%
Аудио олд томонга қараган иккилик 12×16 мм овоз кучайтиргичлари 
Микрофонлар учта, Asus шовқинни камайтириш технологияси билан
3.5 миллиметрли наушник уяси  бор
Сенсорлари бармоқ изини аниқлаш (экран остида), юзни аниқлаш, ултрасоник AirTrigger'лар (иккита), гироскоп ва бошқалар 
Алоқа ва уланиш 5G (иккита SIM-карта), Wi-Fi 7 учун тайёр, Bluetooth 5.3, NFC
Сертификатлари ва бошқа хусусиятлари IP54, Hi-Res Audio (симли, симсиз), Dirac, Dirac Virtuo, Delta-E < 1 (ekran ranglari to'g'riligi), Eye Care Display

Мана шундай юқори техник хусусиятлар билан бирга смартфонларга янги функциялар ҳам қўшилган. Шулардан бири сунъий интеллект орқали ўйин давомидаги ғалаба ёки мағлубият каби муҳим лаҳзаларни аниқлаш ва уларни ёзиб олиш бўлиб, бу функция "Х Capture" деб номланади ва у Game Genie'нинг бир қисмидир. Афсуски, у ҳозирча фақат Arena of Valor ўйинида ишлайди.

Asus ROG Phone 7 оқ ва қора рангларда

Asus ўзининг янги флагманларини бир қанча яхшиланишлар билан чиқарган. Масалан, янги смартфонлар Қуалcоммънинг энг сўнгги Snapdragon 8 Gen 2 чипсети билан ўтган йилги Snapdragon 8+ Gen 1 билан жиҳозланган ROG Phone 6 смартфонидан 15% тезроқ ишлайди ва шунча кам қувват сарфлайди. GameCool 7 совутиш тизими умумий майдони 16 000 мм² бўлган иккита графит плиталари билан иссиқлик самарадорлигини 10% га ошириш имконини беради. Х ўқ чизиқли двигатели эса экрандаги босилишлар ва бошқа ҳаракатлар учун ҳақиқий ҳаптик вибрацияни қайтаради. Қолаверса, смартфонлар ray tracing (нурларни кузатиш) хусусиятини ҳам қўллаб-қувватлайди.

Asus ROG Phone 7 смартфони AeroActive Cooler 7 билан

Оддий моделдан фарқли ўлароқ Ultimate модел қутисида бирга келадиган AeroActive Cooler 7 билан термоелектрик совутишни қўллаб-қувватлайди. Бунда смартфоннинг AeroActive портали кулер билан уланади ва бу унинг ҳароратини 25 градусгача камайтиришга ёрдам беради. Шу билан бирга, AeroActive 7 кулери 13×38 мм сабвуферга эга ва у товушдаги бассни 77% га оширади.

Asus ROG Phone 7 Ultimate

Бундан ташқари Ultimate модел орқа томонидан 2 дюймли қўшимча OLED дисплейга эга (оддий моделда йўқ). ROG Vision номли ушбу экран тизим томонидан зарядлаш ҳолати, кирувчи қўнғироқ ёки ўйин ўйнаш каби 6 хил ҳолатлар аниқланганда бир-биридан ажойиб анимацияларни кўрсатиб туради. Қолаверса, сиз ўзингизнинг ана шундай шахсий анимациянгизни ҳам яратишингиз мумкин.

Оддий ва Ultimate моделни бир-биридан ажратиб турадиган яна бир нарса бу уларнинг хотира конфигурацияларида: ROG Phone 7 модели 12 GB RAM ва 256 GB хотира ёки 16 GB RAM ва 512 GB хотира вариантларида таклиф қилинса, ROG Phone 7 Ultimate модели фақат 16 GB RAM ва 512 GB хотира билан сотилади. Айтиш керакки, иккаласининг ҳам хотира технологиялари бир хил: LPDDR5Х оператив ва UFS 3.0 дан икки карра тезроқ ишлайдиган UFS 4.0 доимий хотира.

ROG Phone 7 модели 173×77×10.4 мм ўлчамда 239 грамм оғирликда бўлиб, у оқ ва қора рангларда, ROG Phone 7 Ultimate эса бир хил ўлчам, лекин 256 грамм оғирликда бўлиб, у фақат оқ рангда таклиф қилинади.

Нархлар қуйидагича:

  • ROG Phone 7 – 999 евродан
  • ROG Phone 7 Ultimate – 1399 евро

Смартфонлар учун Европа ва баъзи Осиё давлатларида олдиндан буюртма бериш аллақачон бошланган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.