GeForce RTX 4080 билан жиҳозланган ROG Strix G18 2023 сериясидаги ноутбукларнинг билан асосий хусусиятлари нимада?

GeForce RTX 4080 билан жиҳозланган ROG Strix G18 2023 сериясидаги ноутбукларнинг билан асосий хусусиятлари нимада?

Янги 18 дюймли дисплай ва кучли GeForce RTX 40 графикаси билан ROG Strix G18 ноутбуки 2023 йилда "ўйин ўйнаш ва контент яратишда энг яхши ноутбук" номи учун курашишга тайёр. Хўш, ўзи бу ROG Strix моделларининг асосий хусусиятлари қандай? Қуйида GeForce RTX 4080 график картаси билан жиҳозланган ROG Strix G18 2023 G814 ноутбуки билан танишамиз.

Конфигурация

Замонавий дисплейлар ва илғор, ақлли совутиш тизими каби кучли компонентлар билан биргаликда Strix 2023 ноутбуклари сизни ақл бовар қилмайдиган даражада ишлаш натижасига эришиш учун зарур бўлган барча нарсалар билан таъминлайди.

8 та юқори даражада ишлайдиган ва 16 та қувват тежайдиган ядроли Intel Core i9-13980HХ процессор, Dynamic Boost режимида 175 Вт гача термал пакетлар билан ноутбуклар учун GeForce RTX 4080 график картаси, PCIe 4.0 х4 тезкор доимий хотира ва 32 ГБ гача бўлган илғор DDR5-4800 оператив хотираси (RAM) билан ROG Strix G18 ҳар қандай виртуал жанг учун тайёр. Ҳайратланарли термал дизайн (TDP) эса ушбу моделга ўйинлар ва рендерлашда иш столи компютерлари билан рақобатлашишга имкон беради.

Дисплай мултиплексори NVIDIA Advanced Optimus технологияси билан биргаликда батарея қувватини тежаш учун кучли RTX 4080 ва ўрнатилган графиклар ўртасида автоматик равишда алмашинади. Шу ва бошқа NvidiaМах-Q технологиялари, масалан, паст кучланишли видео хотира ва катта GPU кеши, қурилманинг қувват самарадорлигини максимал даражада оширишга қаратилган.

Кўп вазифалар учун битта ноутбук

Strix G серияси дастлаб геймерларга мўлжалланган эди, бироқ кузатув ва сунъий интеллектни тезлаштиришга эга юқори унумли RTX график карталарининг мавжудлиги ушбу моделлардан, жумладан, ўйинни ишлаб чиқиш ва график контент яратишда фойдаланиш имконини берди. ROG Strix G18 иммерсив ўйин тажрибаси учун нурларни кузатиш ва NVIDIA DLSS 3 технологияси билан қувватланган. Нурларни кузатишни ёқиш графикларни ўзгартириб, уларни THE FINALS ва DLSS 3 каби реал, чиройли, интерактив қилади ва ўз навбатида, сунъий интеллект ёрдамида ишлашни 4 баробаргача яхшилайди, пикселлар сонини оширади ва бутун рамкаларни чизади. Ҳаммаси бўлиб 280 га яқин ўйинлар ва иловалар аллақачон DLSS (30 таси DLSS 3 билан) қўллаб-қувватланиши билан чиқарилган.

Модел ноутбуклар учун RTX 4080 видеокартаси билан жиҳозланган ва GPU'дан 175 ваттгача иссиқликни йўқота олади. ROG Strix G18 2023 G814 ўйинлардаги ўртача кадрлар тезлиги бўйича RTX 3080 ўрнатилган иш столи компютеридан ярим икки баравар камроқ қувват сарфлаши билан ўзиб кетади. 2К экран ўлчамлари билан ушбу қурилманинг ишлаши, ҳатто, нурларни кузатиш билан оғир ўйинларда ҳам узоқ вақт давом этади.

ROG Strix G18, шунингдек, Unreal Engine 5 ва Autodesk каби барча энг сўнгги платформалар ва машҳур воситаларда осонлик билан ишлай олади, шунинг учун ҳеч нарса сизнинг ижодингизга ва янги хит бўлган ўйинни ўзингиз учун синаб кўришга тўсқинлик қила олмайди. Бу ноутбук рақамли рассомлар, стримерлар, видео муҳаррирлар, ўйинлар ва анимацион видео яратувчиларига – қисқаси, барча ижодкорларга ўз иш жараёнларини кейинги босқичга олиб чиқиш имконини беради.

Энг замонавий GeForce RTX 40 график процессорлари янги ADA Lovelace архитектураси ва Nvidia Studio платформаси билан машҳур ижодий иловаларда юқори самарадорликни таъминлайди. RTX видеокартасининг Tensor ва RT ядроларида тезлаштирилган 110 дан ортиқ машҳур Studio иловалари обектни автоматик танлаш ва кесиш, матнга асосланган тасвир яратиш ва бошқа сунъий интеллект имкониятлари билан идеаларни янада тезроқ ҳаётга тадбиқ этади. Studio драйверлари эса ноутбукнинг ишлаб чиқариш иловаларида тўлиқ барқарорлигини таъминлайди.

Бундан ташқари, NVIDIA бир қатор бепул, эксклюзив иловаларни таклиф этади. Масалан, NVIDIA Broadcast'даги нейрон тармоқлар фон шовқинлари олиб ташланган видео қўнғироқлар ва эшиттиришларни амалга оширишга ёрдам беради. NVIDIA Canvas иловаси оддий эскизлардан гўзал ландшафтларни чизиш учун сунъий интеллектдан фойдаланади, NVIDIA Omniverse эса фотореалистик 3D саҳналарни кўрсатиш имконини беради.

Совутиш тизими

2023 йилги ROG Strix 16 ва 18 дюймли ноутбуклар уч фанли термал модулни (учинчи фан қўшилган), шунингдек, катта ҳажмли тўлиқ кенгликдаги совутгични ўз ичига олган илғор ақлли совутиш тизимидан фойдаланади.

Кучли компонентларни яхши совутиш учун ноутбукнинг корпуси ва она платаси бутун кенглик бўйлаб катта радиаторни жойлаштириш, шунингдек иссиқ ҳавонинг эркин оқими учун жой бўшатиш учун оптималлаштирилган.

2022 йилдаги Flow Х16'да биринчи марта тақдим этилган иккала технология ҳам энг янги ROG Strix SCAR 16 ва 18 ноутбукларига ҳамда ROG Strix G16 ва Strix G18'га мослаштирилган. Каттароқ совутгич туфайли иссиқлик тарқалиши учун сирт майдони 2022 йил моделларидаги совутиш тизимига нисбатан 92,23% га ошган. Бундан ташқари, корпуснинг бутун периметри бўйлаб жойлашган шамоллатиш розеткалари иссиқлик тарқалиши учун тўсиқсиз ҳаво оқимини таъминлайди.

7 та иссиқлик қувурлари ва Thermal Grizzly Conductonaut Extreme суюқ металл термал интерфейси энди нафақат процессор, балки GPU учун ҳам қўлланилади. Бу билан компонентларнинг ишлаши илгари эришиб бўлмайдиган қийматларга кўпроқ ошди. Сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда NVIDIA Мах-Q технологиялари GPU юкининг юқори даражасида ноутбукнинг ажойиб акустик ишлашига эриша олади.

Дисплей

Юқори сифатли экрансиз ўйин хитларини яратиш, eSport'да юқори натижаларни кўрсатиш ёки қизиқарли ААА ўйинларига тўлиқ шўнғиш мумкин эмаслиги табиий. ROG Strix G18 ноутбуклари томонлар нисбати 16:10 бўлган 18 дюймли дисплейга эга.

Ушбу моделга QHD/ 240Hz ўлчам, 500 cд/м² ёрқинлик, 100% DSI-P3 рангли гамут ва 3мс жавоб қайтарадиган дисплей ўрнатилган. Дисплей нозик рамкага эга (экраннинг нисбий ўлчами 89% га этади) ва рангларнинг ажойиб қайта ишланишига эга, шунингдек Adaptive-Sync ва Dolby Vision юқори динамик диапазонини қўллаб-қувватлайди.

Дизайн

Геймерлар турли визуал услубларни яхши кўрадилар, шунинг учун ROG Strix G18 иккита ранг вариантида мавжуд, сиз ёрқин ва кўзни қамаштирувчи Volt Green версиясини танлашингиз мумкин. Агар сиз янада хотиржам ва қатъий услубни афзал кўрсангиз, сизга Eclipse Grey версияси албатта ёқади.

Ноутбукнинг дизайни эҳтиёткорлик билан, аммо унутилмас тафсилотлардан кенг фойдаланишга асосланган. Дисплей қопқоғидаги нақш корпуснинг орқа ва тагида жойлашган "люкланган" тешиклари билан уйғунлашган. Каучук тутқич эса ўйин ўйнаганингизда ноутбукингизни хавфсиз жойида ушлаб туради.

Клавиатура блоки ҳақида гапирадиган бўлсак, чап юқори томонда тезкор тугмалар мавжуд бўлиб, улар стандарт Armory Crate иловасига кириш, иш режимини танлаш, овоз баландлигини созлаш ва микрофонни ўчириш учун хизмат қилади. Улар бошқа иловаларни ишга тушириш ёки макро буйруқларни бажариш учун қайта дастурлаштирилиши ҳам мумкин. Ноутбук билан кундалик алоқани янада қулай қилиш учун унинг сенсорли панели майдони сезиларли даражада оширилган - олдинги версияга нисбатан 10% га. Бу қўлларни силжитиш ва кўп бармоқли имо-ишораларни бажаришда катта қулайликни англатади.

Батарея ва керакли уланиш портлари

ROG Strix G18 ноутбуки уйда, офисда, таътилда ёки хизмат сафарида фойдаланиш мумкин бўлган ҳақиқий мобил қурилмадир. Бунга 90 Вт қувватга эга батарея ёрдам беради ёхуд у батареянинг узоқ умрини таъминлайди. 330 ватт қувватга эга адаптер атиги 30 дақиқада заряд даражасини 0 дан 50% гача оширади. Бундан ташқари, зарядлаш 100 ваттгача қувватга эга USB-C улагичи орқали амалга оширилиши мумкин.

Кириш / чиқиш портлари нуқтайи назаридан, ушбу ноутбук бир жуфт USB-C улагичларини таклиф қилади, улардан бири DisplayPort режими ва Power Delivery, иккинчиси эса Thunderbolt 4 протоколини қўллаб-қувватлайди. Унинг ёнида HDMI 2.1 порти жойлашган бўлиб, унинг ўтказиш қобилияти (48 Gbit/s) контентни 4К/120 Гц ёки 8К/60 Гц частоталарда кўрсатиш учун етарли. Бундан ташқари, Ethernet RJ 45 улагичи ва 3,5 мм аудио уяси мавжуд. Бошқа томонда иккита USB 3.2 Gen 2 Type-А мавжуд.

Хулосалар

ROG Strix G18 геймерлар ва контент яратувчилар учун юқори унумдор ноутбукдир. Бундай чексиз имкониятлар кучли компонентлар, ақлли совутиш, ҳашаматли дисплей ва янги дизайн туфайли амалга оширилади. Унинг ўйин юраги GeForce RTX 4080 график картаси фойдаланувчига нафақат юқори даражадаги графика, балки ноутбукни ҳар қандай вазифа учун оптималлаштириш имконини берувчи илғор NVIDIA технологиялари тўпламини ҳам тақдим этади. Оғирлиги 3 кг ва батареянинг ишлаш муддатини узайтириш учун кучли батарея билан ROG Strix G18 энг кучли ва қулай портатив қурилмалардан биридир.

Батафсил маълумотни ушбу ҳавола орқали топишингиз мумкин.

Ноутбукни Ўзбекистондаги электроника дўконларида, шунингдек, ASUS'нинг расмий ҳамкори: age.uz'дан харид қилишингиз мумкин.

ROG Strix G18 хақидаги маълумотларни Age Computers интернет саҳифасидан ва Telegram каналидан кузатиб боринг.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!