Ромсиз дисплей ва 8 ГБ тезкор хотирага эга илк смартфон!

  •   DiMaX
  •  1942
  •  06.07.2017 14:04

Ромсиз дисплей ва 8 ГБ тезкор хотирага эга илк смартфон!

Ulefone компанияси ўзининг янги смартфони – F2 моделини тақдим этишини маълум қилди. У 8 ГБ ҳажмли тезкор хотирага ҳамда ромсиз экранга эга дунёдаги илк қурилма бўлади, деб ёзади GizmoChina.

Смартфоннинг дизайни Samsung Galaxy S8 моделига ўхшаб кетади. Ulefone F2 телефонининг қайрилма экрани диагоналига 5,7 дюйм ўлчамга эга, унинг томонлари  18,5х9 нисбатда бўлади.


Янги девайснинг камераси қўшалоқ модулга эга бўлиши маълум. Бироқ, унинг мегапикселлар бўйича сифати ва бошқа тафсилотлари ҳозирча ошкор этилмаётир.

Шунингдек, Ulefone F2’нинг процессори ҳамда операцион тизими версияси ҳам номаълум.