Ромсиз Galaxy A8 ва A8+ (2018) сотувга чиқарилди

Ромсиз Galaxy A8 ва A8+ (2018) сотувга чиқарилди

2018 йилнинг 2 январида Жанубий кореялик Samsung корпорацияси ўзининг Galaxy A8 (2018) ҳамда Galaxy A8+ (2018) смартфон моделларини Корея Республикасида сотувга чиқарди. Орадан бир сутка ўтиб эса, суб-флагманлар халқаро смартфон бозорларида ҳам сотила бошланди. Жумладан, бу моделлар бизга нисбатан яқин бўлган Россия смартфон бозорида ҳам биринчилардан бўлиб сотувга чиқарилиши маълум қилинган.

Samsung Electronics компаниясининг эълон қилишишча Samsung Galaxy A8 (2018) ҳамда Galaxy A8+ (2018) Россияда 5 январдан сотилади. Унинг қора, кўк ҳамда тилла ранг корпусли талқинлари сотувга чиқарилади. Классик талқин учун компания 610 АҚШ доллари, «Плюс» талқин учун эса 665 АҚШ доллари сўрамоқда. Телефонлар бир-бирларидан фақатгина корпус ўлчамлари билан фарқ қиладилар. Уларнинг техник жиҳатлари бир хил.

Galaxy A8 (2018) ҳамда Galaxy A8+ (2018) смартфонларидаги ўзига хослик сифатида 2 та камера модулидан иборат селфи-камераларини айтиш мумкин. Олд сенсорлардан бири 16 мегапикселли, ёруғлик тақсимоти мосламаси f/1.9 стандартли. Унга ёрдамчи сифатида 8 мегапикселли.

Galaxy A8 (2018) смартфони 5,6 дюймли, 2220×1080 пикселли, Super AMOLED матрицали экранга эга бўлган. Galaxy A8+ (2018) модели эса 6 дюймли, 2220×1080 пикселли, Super AMOLED матрицаси билан таъминланган.

ЎқингGalaxy A8 & A8+: флагманлардан "юққан" 6 инновация!

Galaxy A8 ҳамда Galaxy A8+ (2018) Samsung’нинг Gear VR шлемини қўллаб-қувватлайдиган илк "Galaxy A" туркумидаги моделлари.

A8 ҳамда A8+ яп-янги Exynos 7885 процессорига эга бўлишган. 8 ядроли тошлардан 2 таси юқори самарадорликка, 6 таси ўртача самарадорликка масъул.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!