Ромсиз iPhone SE 2: ушалмас орзуга айланди

  •   Saroy
  •  2191
  •  19.06.2018 13:04

Ромсиз iPhone SE 2: ушалмас орзуга айланди

Чамаси,  Apple ҳозирча ўзининг бестселлерга айланган iPhone SE смартфонини янгиламоқчи эмас. Хилофлар ишлаб чиқарувчи  Olixar маълумотларига қараганда, компания иккинчи авлод моделини бекор қилган.

Аслида, аввал бошданоқ, экспертлар iPhone SE’нинг издоши чиқишига шубҳа билан қараётган эди.  Умуман, барча бошда смартфон аввалги дизайнда қолади, деб ўйлаганди, бироқ кейинчалик кичик ромли дисплей ва  «монобровли» бўлади, деган гап-сўзлар тарқалди, яъни iPhone X’ нинг кичрайтирилган нусхаси бўлади, деб. Чизмаларига асосланиб,  ҳатто қутилаётган  янги смартфоннинг рендерини ҳам яратишди, тармоқларда эса қирқмали ҳимоя плёнкаси сурати ҳам пайдо бўлди, бироқ кутилмаганда режалар кескин ўзгариб кетди. Агар бу хабар Olixar’нинг  ўзига хос  PR юришларидан бўлмаса, албатта.

ЎҚИНГ: Apple’дан кореяликлар учун кутилмаган “совға”

Сўнгги хабарларга кўра,  Apple ҳозир эътиборни учта  iPhone’га қаратган, улар кузда намойиш этилиши керак. Бундан ташқари,  5,8 дюмли дисплейи бор iPhone X’нинг тўғридан-тўғри ворисидан ташқари, биз яна   6.5-дюймли “iPhone X Plus”  ни ҳам кўришимиз мумкин.

ЎҚИНГ: АҚШ махсус хизматлари: «Apple қотилларга ёрдам беряпти!»

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!