Ромсиз Nokia X: тақдимот санаси, ишлаётган ҳолдаги «жонли» видеоси ва сурати!

  •   DiMaX
  •  1953
  •  03.05.2018 12:19

Ромсиз Nokia X: тақдимот санаси, ишлаётган ҳолдаги «жонли» видеоси ва сурати!

HMD Global компанияси Nokia брендини «тирилтириб», ушбу бренд билан бир қатор смартфонлар ва ҳатто тугмачали телефонлар ҳам чиқарди. Хитойлик манбаларнинг хабарига кўра, унинг энг кутилаётган модели – Nokia X қурилмасининг ҳам тақдимоти яқин.

ЎҚИНГ: Тақдимотга тайёр Nokia X iPhone X'га рақибми?

Шу кунларда HMD Global компанияси Хитойда, тор доирада бир ёпиқ тадбир ўтказди, дейишади инсайдерлар. Улар шу маросимдан олинган, экрани ёқиқ ҳолатдаги Nokia X видеосини интернетга ҳам чиқариб юборишган.

Мазкур роликнинг айнан Nokia ва HMD Global’га яқин манбалар тарқатгани аниқ. Зеро, лавҳа муаллифи смартфонни экрани ёқиқ пайтида олд панелини тўлиғича кўрсатмайди. Бу эса дисплейнинг юқори қисмида «кемтик» бор-йўқлиги аниқ билинмаслиги учун махсус қилинган «айёрлик»дир.

Мана, ўзингиз ҳам эътибор беринг-да:

Гувоҳи бўлганингиздек, Nokia X орқа панели шу пайтгача унинг дизайни ҳақида тарқалган маълумотларни тасдиқлайди. Бироқ гаджетнинг техник хусусиятлари ҳозирча расман айтилмаган, бу видеода кўрсатилмаган ҳам.

Қуйида эса ушбу смартфоннинг «жонли» суратини кўришингиз мумкин:

Nokiamob ресурсининг маълум қилишича, HMD Global компанияси Nokia X смартфонини 16 май куни намойиш этади. Тақдимот маросими Пекин шаҳрида бўлиб ўтади; аниқроғи – мазкур намойиш 16 майдан 21 майгача давом этадиган матбуот анжумани дастурига киритилган. Беш кунлик ушбу тадбирда компания ўзининг шу пайтгача чиқарилган смартфонларини намойиш этади, улар ҳақида батафсил маълумотлар беради, шунингдек, меҳмонлар ва журналистларнинг саволларига жавоб беради.

ЎҚИНГ: Samsung ва Apple уддалай олмаган технология Nokia флагманига жорий этилади!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!