Ромсиз Nubia Z17’нинг нархи, жиҳатлари маълум бўлди

Ромсиз Nubia Z17’нинг нархи, жиҳатлари маълум бўлди

Хитойлик нашрларнинг ёзишича, ZTE тайёрлаётган ромсиз дизайндаги Nubia Z17 смартфони
TENAA — мобил смартфонларни рўйхатдан ўтказувчи агентлик сертификатини олган. Бир қарашда ромсиз дизайнга эга смартфон олд панелининг қуйисидан жой эгаллаган қизил рангли сенсор ҳалқа диққатни тортади. Корпус unibody, яъни яхлит шаклда бўлиб, алюминийдан тайёрланган.

5,5 дюймли FullHD дисплейга эга бўлиши кутилаётган Nubia Z17 қўш сенсорли бош камерага эга бўлади. Уларнинг бири 23, иккинчиси 12 МП сиғимли, бири қора ва бошқаси рангли суратлар олади. Бу камеранинг ёнида светодиодли фоточақноғи ҳам бор. Камера ўта тезкор фокус, f/2.2 оптик линза ва бошқа технологиялар билан таъминланади. Яна бир ўзига хослиги — 16 мегапикселли олд камера 80 даража бурчак остида суратга олади.

Маълумотларга кўра, Nubia Z17’нинг муҳим жиҳатларидан яна бири — ҳозирда жаҳоннинг энг яхши андроид процессори бўлган Snapdragon 835 платформаси бўлади. Ҳозир Хитойнинг 3 та смартфони шу процессорда ишлаб чиқарилмоқда. Android 7.1.1 Nougat тизимида фаолият кўрсатувчи смартфоннинг 4/6/8 Гб тезкор, 64/128 ГБ доимий хотирага эга талқинларда ишлаб чиқарилиши айтилмоқда. Девайс учун 3100 мА соат электр сиғимили аккумулятор танланган.

Nubia Z17’нинг 450, унинг “mini” талқини 245 АҚШ доллардан бошлаб сотувга чиқарилиши кутилмоқда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!