Ромсиз Vivo Y81 тақдим этилди: илк таассуротлар

  •   Saroy
  •  1338
  •  22.06.2018 14:41

Ромсиз Vivo Y81 тақдим этилди: илк таассуротлар

Vivo компанияси Тайванда ўзининг Vivo Y81 смартфонини ортиқча дабдабаларсиз намойиш қилди. Ушбу модель ўрта даражадаги ҳозир урф бўлган ромсиз дизайнда. Экрани iPhone X’ дагига ўхшаб қирқмали. Янги қурилма май ойида тақдим этилган Vivo Y83’га ўхшайди, бироқ параметрлари бўйича янада оддийроқ.

ЎҚИНГ: Динамиксиз смартфон: у қандай бўлади?

Vivo Y81 6,22-дюймли дисплей  билан жиҳозланади, дисплейнинг формати HD+ (1520 х 720 пикселей) ҳамда томонлар нисбати 19:9. Камераси 13 ва 5 Мп. Қурилманинг олд камераси юзни таниб блокдан ечадиган функциясига эга. Аппаратнинг юрагини  MediaTek Helio P22, 3 ГБ тезкор хотира ва 32 ГБ ички хотира ташкил этади, қолаверса,   кенгайиш имкониятига эга microSD картали флеш-хотирага ҳам эга.

ЎҚИНГ: Mi 8 Plus ҳам тақдим қилинди

Янги смартфоннинг аккумулятор сиғими 3260 мАч. Аппаратнинг ишлашини   FunTouch OS 4.0  қобиқли Android 8.1 Oreo назорат қилади. Айни пайтда, Vivo Y81 смартфони 219 долларга сотилмоқда.

 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!