Ромсиз Xiaomi X1 янги рендерларда кўриниш берди

  •   DiMaX
  •  2573
  •  09.10.2017 16:10

Ромсиз Xiaomi X1 янги рендерларда кўриниш берди

Бир неча ойлик жимликдан сўнг Xiaomi’нинг тақдим этилмаган янги смартфони – X1 модели ҳақида яна гап-сўзлар тарқала бошлади. Шунингдек, бу гал интернетда унинг янги рендерларда кўринди, деб ёзади 4PDA сайти.

Эсингизда бўлса керак, ушбу компания янги – Xiaomi X туркумида смартфонлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши ҳам эълон қилинган эди. Орадан сал вақт ўтиб, «хитойча Apple» тайёрлаётган, кодли номи Chiron бўлган флагмани айни шу туркумга мансуб бўлиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар тарқалган. Сўнг эса, X1 смартфонини Xiaomi янги – Lanmi бренди остидаги тайёрлаётгани айтилди. Xiaomi X1 ёки Lanmi X1 смартфонининг нархи расман маълум қилинганлиги ва унинг ҳақиқий сурати тарқалганлигидан ҳам хабарингиз бор.

Унинг янги рендерларини эса қуйидаги суратларда томоша қилинг:

Янги қурилма ўрта нарх тоифасига мансуб ромсиз смартфонлар туркумини бошлаб бериши кутилаётир. Xiaomi X1’нинг ташқи кўриниши худди юпқа ромли LG флагманларига ўхшаб кетади.

Хабар қилинишича, Xiaomi X1 модели томонларининг ўзаро нисбати 18:9, сифати 2160х1080 пикселли бўлган 6 дюймли дисплейга эга бўлади. Унинг орқа панелидан қўш модулли камера ва бармоқ изи сканери ўрин олади.

Xiaomi X1’нинг бошқа хусусиятларига келсак, процессори – саккиз ядроли Snapdragon 660, 6 ГБ тезкор ва 64 ёки 128 ГБ ички хотира, 4 150 мА/соатли аккумулятор.

Шуниси ҳам борки, Xiaomi X1 рендерлари – шунчаки ушбу хитойлик бренд ишқибозларининг фантазияси бўлиши ҳам мумкин. Чунки мазкур модел ҳақида компаниянинг ўзи расмий маълумот бермаган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.