Роналду рекордидан сўнг Пеле ўз Instagram’ида голлари сонини ошириб қўйди

  •   DiMaX
  •  3644
  •  06.01.2021 09:34

Роналду рекордидан сўнг Пеле ўз Instagram’ида голлари сонини ошириб қўйди

Биз яқинда Instagram’да энг кўп фолловерга эга аккаунтлар ТОП-20 рейтингини эълон қилган эдик. Куни кеча шу рўйхат етакчиси бўлган Роналду янги рекорд ўрнатди – у мазкур тармоқда 250 миллион обуначига эга илк аккаунт бўлди!

ЎҚИНГ: Коронавирус туфайли Ўзбекистонда умуман кутилмаган ижтимоий тармоқ 1-ўринга чиқди! (+инфографик видео)

Instagram тармоғида афсонавий футболчи Пеленинг расмий саҳифасида ёзилган тавсиф ўзгарди. Эндиликда профилда ҳужумчи барча вақтларнинг энг яхши тўпурари эканлиги кўрсатилиб, у фаолиятида 1283 та гол ургани қайд этилган.

Энг қизиғи, «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду янги рекорд ўрнатгани аниқлангандан сўнг профил тавсифи ўзгарди, дея хабар тарқатмоқда UzReport news.

4 январь куни Роналду А сериянинг «Удинезе» га қарши ўйинида ўзининг 758-голини урди. Фаолиятидаги голлар сони бўйича расмий маълумотларга кўра 757 та гол урган Пеледан ўтиб кетди.

Энди Пеленинг Instagram’ида у кўпроқ гол ургани ҳақида ёзилган. Худди шундай воқеа аввалроқ – «Барселона» сардори Лионел Мессининг рекордидан кейин ҳам содир бўлганлиги қизиқ.

У «Барселона» сафида 644 та гол урди ва Пеленинг бир клуб учун гол уриш бўйича рекордини янгилади. Шундан кейин «Сантос» Пеле клуб учун 1091 та гол урганини эълон қилганди.

ЎҚИНГ: Рим папаси аккаунтидан модел қизнинг эротик суратига лайк босилди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!