«Роскачество»: «Цукерберг каби, сиз ҳам гаджетларингиз микрофон ва камерасини ёпиб қўйинг!»

  •   DiMaX
  •  1141
  •  03.08.2019 15:42

«Роскачество»: «Цукерберг каби, сиз ҳам гаджетларингиз микрофон ва камерасини ёпиб қўйинг!»

Россиянинг сифат назоратига ихтисослашган «Роскачество» ташкилоти фойдаланувчиларга ноутбукларининг камера ва микрофонларига скотч ёпиштириб ёки бошқа йўл билан уларни ёпиб қўйишни тавсия этди. Экспертларнинг таъкидлашларича, нолегал кузатишлардан сақланиш учун бутун дунёда шундай қилишади.

ЎҚИНГ: ЖОСУСЛАРДАН САҚЛАНИНГ: Windows 10 тизимида веб-камерани ўчириб қўямиз

«Бу сизнинг махфий қолишингиз ҳамда хотиржам бўлишингиз имкониятларини оширади, – дейилади «Роскачество» чиқишида. – Шунда ҳатто хакер сизнинг гаджетингизга улана олган тақдирда ҳам, унда сизни кўриш, эшитиш имкони бўлмайди. Ушбу тавсия кимларгадир ортиқча ваҳима бўлиб туюлиши мумкин, лекин кўпчилик ҳатто ўзи уйда бўлган пайти ҳам кўча эшигини қулфлаб ўтиради-ку...»

Таъкидланишича, эгасига сездирмасдан компьютернинг микрофон ва камераларини ишга туширувчи вируслар ҳам мавжуд. Шу боисдан уларни ёпиб қўйиш – ҳозирда паранойя эмас, балки «рақамли гигиена» қоидаларидан биридир.

«Роскачество», шунингдек, мобил иловаларнинг нималарга рухсатлар сўраши масаласига жиддий ёндашишни тавсия этган. Айрим дастурларнинг микрофон, камера, фотогалерея ва геолокацияга киришларини чеклаб қўйиш лозим.

Шунингдек, Facebook раҳбари Марк Цукерберг ҳали 2016 йиллариёқ шунақа йўл тутгани ҳам эслаб ўтилган.

ЎҚИНГ: Хакерлар ушбу компаниянинг ноутбук ва компьютерларини эгаларига сездирмасдан бошқариб келишаётган экан!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!