Роскачество рейтинги: энг зўр смартфон – бултурги флагман, энг қиммати эса атиги 4-ўринда!

  •   DiMaX
  •  1228
  •  18.12.2020 11:05

Роскачество рейтинги: энг зўр смартфон – бултурги флагман, энг қиммати эса атиги 4-ўринда!

Россия Федерациясининг сифат назоратига ихтисослашган «Роскачество» ташкилоти дунёдаги энг зўр ўнта смартфон рейтингини янгилади. Олдин бу рўйхат 160 моделдаги қурилмани ўз ичига олар эди, энди улар сафига яқинда чиққан 27 хил русумдаги телефон ҳам қўшилган.

ЎҚИНГ: Энг оммабоп 10 смартфон (50-ҳафта)

«Роскачество» мутахассислари фикрича, дунёдаги энг кучли смартфонлар ўнталиги қуйидагича:

  1. Samsung Galaxy S10+
  2. iPhone 11 Pro Max
  3. Samsung Galaxy Note 20 Ultra
  4. iPhone 12 Pro Max
  5. Samsung Galaxy S10
  6. OnePlus 8 Pro
  7. Samsung Galaxy S20
  8. iPhone 12 Pro
  9. Samsung Galaxy Note 9
  10. Samsung Galaxy S20 Ultra

Кўриб турганингиздек, Apple’нинг энг қиммат iPhone 12 Pro Max смартфони унинг бултурги iPhone 11 Pro Max моделидан ҳам, Samsung компаниясининг Galaxy Note 20 Ultra ва ҳатто ўтган йилги Galaxy S10+ флагманидан ҳам пастда!

Ишлаб чиқарувчилар кесимида қарасак, кучли ўнталикдаги нақ олтита (шу жумладан – биринчи) ўринни жанубий кореялик гигантнинг маҳсулотлари эгаллаган. Қолган поғоналарда купертиноликларнинг учта айфони, OnePlus’нинг битта флагмани жойлашган.

«Роскачество» ушбу рейтингни тузишда нималарга асослангани, ҳар бир моделнинг тест натижалари ҳақида батафсил билишни истасангиз, ушбу ҳавола орқали унинг сайтидаги тегишли саҳифага ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Master Lu’дан иккита рейтинг: Ноябрда чиққан энг қудратли ҳамда энг равон ишловчи смартфонлар

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!