«Роскачество» рейтинги: Windows ва MacOS учун энг яхши антивируслар

  •   DiMaX
  •  515
  •  31.05.2019 15:11

«Роскачество» рейтинги: Windows ва MacOS учун энг яхши антивируслар

Россиянинг сифат назоратига ихтисослашган ташкилоти – «Роскачество» турли маҳсулотларнинг рейтингини эълон қилиб келади. Жумладан, мазкур ташкилот энг яхши смартфонларнинг 2017, 2018 ва 2019 йиллардаги рейтингларини тақдим этган.

ЎҚИНГ: Компьютер самарадорлигига антивирус қандай таъсир кўрсатади?

Мазкур ташкилот ICRT (International Consumer Research and Testing Ltd) билан ҳамкорликда антивируслар бўйича навбатдаги тадқиқотини ўтказди. Натижалар ҳали расман эълон қилинмасдан туриб, РБК нашрининг қўлига тушиб қолган ва сайтига чиқарилган.

Шундай қилиб, «Роскачество»га кўра, Windows операцион тизими учун энг яхши антивируслар бешлиги қуйидагича:

  1. Internet Security (Bitdefender).
  2. Internet Security (ESET).
  3. Antivirus Free Edition (Bitdefender).
  4. Security Deluxe (Norton).
  5. Free Antivirus (Avast).

ЎҚИНГ: Kaspersky ва ESET NOD32: қайси антивирус яхши?

Шунингдек, MacOS учун энг яхши антивируслар бешталиги ҳам эълон қилинган:

  1. Cyber Security Pro (ESET).
  2. Internet Security (Kaspersky).
  3. Antivirus for Mac (Bitdefender).
  4. Antivirus for Mac OS (G Data).
  5. Security Deluxe (Norton).

Хабарга кўра, рейтингда Windows учун 25 та, MacOS учун эса 10 та антивирус дастури баҳоланган. Уларнинг ҳар бири 365 та кўрсаткич бўйича текширувдан ўтказилган.

Шуниси ҳам борки, «Доктор Веб» ҳамда «Касперский лабораторияси» вакиллари мазкур тадқиқот натижаларига ишончсизлик билдиришган. Уларнинг таъкидлашича, «Роскачество» антивирусларни текшириш методологиясини кетма-кет иккинчи марта батафсил ошкор этмаётир.

ЎҚИНГ: Касперский бепул антивирус чиқарди ва бошқа антивирусларни «илма-тешик» деб атади!