Роскомнадзор блоклади, Telegram эса янгиланди ва ҳамон ишлаяпти!

  •   DiMaX
  •  1122
  •  17.04.2018 15:43

Роскомнадзор блоклади, Telegram эса янгиланди ва ҳамон ишлаяпти!

Шу кунларда кўпчиликнинг эътиборида бўлиб келаётган мавзулардан бири – Telegram мессенжерининг блокланиши, ишламай қолиши кабилардир. Хабарингиз бор – Россия Федерациясининг Алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий коммуникациялар соҳаси назорати бўйича федерал хизмати – Роскомнадзор уни мамлакат ҳудудида блоклашга киришган.

Шунга қарамасдан, бу борадаги ҳаракатлар акс таъсир кўрсатмоқда. Роскомнадзор мессенжерни блоклаш йўлида бошқа каналларни тўсиб қўймоқда ва энг қизиғи – Telegram ишлаяпти!

ЎҚИНГ: Telegram’га қарши беҳуда жанг: Роскомнадзор адашиб, Amazon IP-манзилларига киришни ёпиб қўйди

Оммабоп мессенжер нафақат ишлашда давом этмоқда, балки ҳатто унинг Android учун ишлаб чиқилган клиенти 4.8.6 талқинигача янгиланди ҳам. Тегишли хабарда айтилишича, янги талқинда «айрим мамлакатларда» чекловни айланиб ўтиш учун билдиришномалар келиши яхшиланган.

Агарда Android-қурилмангизга ҳали Telegram иловасини ўрнатиб улгурмаган бўлсангиз, уни мана бу ҳавола орқали юклаб олиш имкони мавжуд. Бордию аллақачон ишлатаётган бўлсангиз, ҳар эҳтимолга қарши, янгилаб қўяверинг – тез орада уни Google Play ҳамда App Store дўконларидан олиб ташлашлари мумкин.

ЎҚИНГ: Telegram блокланса ҳам iOS ёки Android-смартфондан унга кириш йўли бор!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.