Россия эшиклари Цукерберг учун ёпилди

Россия эшиклари Цукерберг учун ёпилди

Россиядаги Forbes нашрининг ўз манбаларига асосланиб хабар беришича, Telegram асосчиси Павел Дуров 2021 йилнинг феврал ойида Бирлашган Араб Амирликлари фуқаролигини олган ва бу миллиардернинг тўртинчи давлат пасспорти ҳисобланади: Россия, Франсия, Сент-Киц ва Невис, БАА.

2017 йилдан бери Араб қироллигида яшаб келаётган Дуров саёҳат ва бизнес сафарлари учун Франсия ва БАА паспортларидан фойдаланади. Сент-Киц ва Невис ҳужжати эса Дуровнинг Россиядан чиқиб кетганидан кейинги илк йилларга тўғри келади.

"Павел Россияга бормайди ва саккиз йилдан бери бу мамлакатда ҳеч қандай активга эга эмас. Telegram'нинг Россияда офислари ҳам, ходимлари ҳам йўқ. Россиялик фойдаланувчилар сони эса 8 фоиздан ошмайди”, — дейди Telegram'га яқин манба. Унинг қўшимча қилишича, Дуровнинг Россия паспорти муддати аллақачон тугаган.

Дуров тўрт хил фуқаролиги билан кўплаб мамлакатларга бориш имкони мавжуд бўлган бир вақтда, Россия ҳукумати Facebook асосчиси Марк Цукербергнинг Россия Федерациясига кириши тақиқланган одамлар рўйхатига қўшди. Россиянинг АҚШ санксияларига жавоб сифатида шакллантирилган бу "тўхташ рўйхати"да Американинг 29 та таниқли мансабдор шахслари, бизнесменлари, экспертлари ва журналистлари исмлари келтирилган бўлиб, унда Meta компанияси раҳбари 13 ўринни эгаллаган. Қора рўйхатда IT компания раҳбарларидан нафақат Цукерберг, балки, LinkedIn ижтимоий тармоғи бош директори - Рян Росланскй ҳам 23 ўринга қўйилган.

ЎҚИНГ: Steam платформаси Россияда блокланадими?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.