Россия фазогирлари нега Илон Маск космик кемаларида учмайди? «Роскосмос» изоҳ берди

  •   DiMaX
  •  847
  •  26.04.2021 11:35

Россия фазогирлари нега Илон Маск космик кемаларида учмайди? «Роскосмос» изоҳ берди

SpaceX компанияси Халқаро космик станциясига Crew Dragon’нинг биринчи парвози иштирокчиларининг исмларини маълум қилган. Унинг асосчиси Илон Маск аввалроқ фазовий тадқиқотлар йўналишида Россия билан ҳамкорликка тайёр эканлигини айтган эди.

ЎҚИНГ: Саккиз йил кутилган парвоз: тарихда илк бор хусусий компания фазогирларни ХКСга учирди! (+видео)

Россия ҳам ўз фазогирларини Crew Dragon кемаси ёрдамида ХКСга учириш борасида музокаралар олиб бораётганини «Газета.ру» нашри куни кеча Twitter тармоғида ёзган эди. Лекин буни «Роскосмос» раҳбари Дмитрий Рогозин инкор қилди.

«Йўқ, музокара ўтказмаяпмиз. Нега энди? Бизнинг ўз кемаларимиз бор», деган Рогозин.

Шунингдек, «Роскосмос» матбуот котиби «Говорит.Москва» радиостанциясига берган интервьюсида маълум қилишича, давлат компанияси бундай парвозлар ҳақида NASA билан музокаралар олиб бормоқда. Бироқ бу музокараларнинг графиги ёки якунланиш вақти ҳозирча аниқ эмас.

ЎҚИНГ: «Tesla техноқироли» – Илон Маск энди ўзини «Марс Императори» деб эълон қилди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!