Россия Google Play Store билан хайрлашишга тайёр

Россия Google Play Store билан хайрлашишга тайёр

Украинага бостириб кирганидан кейин Россияни жуда кўплаб йирик компаниялар тарк этишмоқда. Шулардан бири Google бўлиб, у россияликларга ўзининг бир нечта хизматларидан фойдаланишни, хусусан, Google Play иловалар дўконида дастурларни сотиб олишни ва уларга тўлов қилишни тўхтатиб қўйди. Россиянинг ТАСС нашри хабар беришича, мамлакатда Play Store аналоги - NashStore номли Android иловалар дўкони "Digital Platforms" томонидан ишга туширилади.

"Афсуски, россияликлар иловаларни сотиб олиш ва тўлаш учун Google Play'дан одатдагидек фойдалана олмайди, ишлаб чиқувчилар эса даромад манбаларини йўқотдилар. Бу аллақачон биз бугун дуч келган ҳақиқатдир. Шунинг учун биз Россиянинг NashStore иловалар дўконини яратдик”, дейди лойиҳа директори Владимир Зиков.

Зиковнинг қўшимча қилишича NashStore фойдаланувчиларга иловаларни юклаб олиш, ўрнатиш, янгилаш ва обуна учун ҳақ тўлаш имконини беради ва у Россия, ЕОИИ мамлакатларида ҳеч қандай тақиқларсиз ишлайди.

Ҳозирда 700 дан ортиқ компаниялар иловалар дўкони яратилиши устида ишламоқдалар ва у 9 май куни чиқарилиши режалаштирилган.

ЎҚИНГ: Илон Маск ўз ижтимоий тармоғини яратади(ми?)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!