Россия жосус дронларга қарши Қора денгизда роботларни ишга туширади

  •   DiMaX
  •  582
  •  25.07.2020 17:37

Россия жосус дронларга қарши Қора денгизда роботларни ишга туширади

Россия Федерацияси Мудофа вазирлиги сув ости мониторинг тизимини йўлга қўювчи эксперимент ҳақида сўзлаб берди. Тажриба доирасида Қора денгиз акваториясида сувости роботлар синаб кўрилади.

ЎҚИНГ: ВИДЕО: Россия ўз ҳарбий роботларини Сурияда ишлатиб кўрсатди

Тадқиқотлар давомида ҳарбийлар ва робототехника мутахассислари ҳар хил робототехник мажмуалар ва гидроакустик воситаларни қўллаб кўрадилар. Улар асосан кичик ўлчамли гидроакустик мосламага умид боғлашган – уни тезда керакли жойга жойлаштириш ва ишга тушириш мумкин.

ТАСС ёзишича, Россия сувости роботлари техник жиҳатларига кўра хорижникилардан асло қолишмайди. Тажрибалар уларнинг кичик ҳажмли жосус дронларни ҳам таниб олишини кўрсатган.

Умуман, янги роботлаштирилган тизим Россиянинг ҳарбий ва иқтисодий муҳим объектларини денгиздан бўладиган ҳужумлардан ҳимоя самарадорлигини оширишга қартилган. Қурилмаларни ҳар қандай кемадан сувга тушириб ишлатиш мумкин.

ЎҚИНГ: Путинга ҳарбий роботларнинг «отжимание» қилиши ва бошида туришини кўрсатишди (+«жонли» видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!