Россия планшети келгуси йил охирида чиқади

Россия планшети келгуси йил охирида чиқади

“Ростех” корпорацияси директори Сергей Чемезов Россияда илғор технологияларни тараққий топтириш бўйича режалари билан ўртоқлашди. У келгуси йили YotaPhone 3 чиқишини тасдиқлади, шунингдек биринчи рус планшети ва электрон дарсликлар чиқариш режаси борлигини баён қилди.

Планшет ва дарслик келгуси йил охиридан пайдо бўлиши керак, чунки уларнинг устида ишлаш жараёни ниҳоясига етди. Электрон дарсликнинг дастурий таъминоти тайёр. Чемезов электрон дарслик YotaPhoneга ўхшаб кетишини айтди. “Биз ҳозир дизайни билан шуғулланяпмиз. Электрон дарслик расмлар ва графика учун – рангли, матн учун оқ-қора бўлади”, – деди у. Таълим вазирлиги бу лойиҳадан хабардор, “Ростех” улар билан ҳамкор.

Бу русларнинг планшет яратишга биринчи уриниши эмас. 2012 йилда Россия вице-премьерига “РоМОС” қурилмаси – рус миллий маҳсулоти тақдим этилган эди. Қурилманинг операцион тизими номи ҳам “РоМОС”.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!