Россия смартфонларсиз қолиб кетмайди

Россия смартфонларсиз қолиб кетмайди

Гарчи Хитойнинг Honor смартфон ишлаб чиқарувчиси Россия бозорини расман тарк этиш ҳақида баёнот бермаган бўлса-да, компания бошқалар каби март ойида мамлакатга ўз маҳсулотларини етказиб беришни тўхтатган эди. Лекин, эндиликда маълум бўлишича, Honor ўз фойдаланувчиларини янги қурилмаларсиз ва хизматларсиз қолдирмоқчи эмас.

Хабарларга кўра, Honor Россияга маҳсулот етказиб беришни тиклаш учун МДҲ давлатлари, хусусан, Арманистон ва Грузиядан ҳамкорлар изламоқда ва аллақачон Ўзбекистон орқали Россияга смартфонларни параллел импорт орқали олиб кириш бўйича келишувга эришган.

Ҳозирда компаниянинг Россиядаги маҳсулотлари ҳали ҳам расмий веб-сайт ва йирик онлайн дўконларида мавжуд. Шунингдек, компаниянинг Россиядаги келажаги ҳақида унинг ишонч телефонларидан сўралганида барча хизматлар одатдагидек ишлашда давом этиши маълум қилинган.

ЎҚИНГ: Россияда ўқ ўтмас iPhone чиқарилди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!