Россия ва Хитойнинг “Бахт Юлдузи”

Россия ва Хитойнинг “Бахт Юлдузи”

Бирлашган Араб Амирликларидаги авиакосмик салонда ўтказиладиган Dubai Airshow-2015да академик Решетнов номидаги “Сунъий йўлдош ахборот тизимлари” компанияси директори Николай Тестоедов Хитой ва Россия биргаликда қуйи орбитал сунъий йўлдошлар гуруҳини яратишни мўлжаллаётганини билдирди. Ҳозирча шартли “Бахт Юлдузи” деб номланган мазкур тизим интернет тармоғига уланиш нархини арзонлаштиради.

Тестоедов: “Бахт Юлдузи” – оламшумул лойиҳаси бўйича хитойлик ҳамкасбларимиз билан дастлабки икки учрашувни ўтказдик. Бизга юздан ортиқ сунъий йўлдошдан иборат янги қуйи орбитал гуруҳ тузишни таклиф қилишди, бундан мақсад Интернет доирасини кенгайтириш. Учрашувлар маслаҳат тарзида кечди, техник вазифалар тузилмади”, дейди.

Тестоедов рус компанияси хитойлик бизнес вакиллари билан ҳамиша алоқада бўлиб туришини ва қуйи орбитавий сунъий йўлдош алоқасини ишга тушириш учун кенг имкониятлар мавжудлигини таъкидлаб ўтди. Аппаратларни ишлаб чиқариш ва уларни орбитага чиқаришни вазифасини ўзлари бажаришлари ҳам мумкин.

“Бахт Юлдузи” фақат Хитой ва Россияликларга эмас, бошқа мамлакат интернет фойдаланувчиларига ҳам тақдим этилади. Бундай кенг кўламли лойиҳалар доимо умумжаҳон миқёсида бўлиб келган, чунки компания хизмати тобора талабгир ва оммабоп бўлиб бораверади. Масалан, Iridium уяли алоқа тизимини бир мамлакат мутахассислари яратган, кейинчалик эса бошқа мамлакат фойдаланувчиларига ҳам хизмат кўрсатишга ўтган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!