Android "қотили"? - Россияда смартфонларга Astra Linux дастурий тизими ўрнатилади!

Android

Шу йилнинг сентябр ойида Россияда махсус ишлаб чиқилган Astra Linux дастурий тизимида яратилган смартфон ва планшетлар сотувга қўйилиши айтилмоқда. Бу хорижий техногигантлар томонидан яратилган дастурий тизимлардан воз кечишдаги илк қадам бўлиши мумкин!

Astra Linux дастурий тизими Мудофаа вазирлиги, ФХХ ва ТЭНФХ томонидан сертификатланган. Маълумотларга қараганда, ушбу ДТ остида оғир табиий ва жисмоний шароитларга чидамли смартфон ва планшетлар ишлаб чиқарилади. Смартфон экрани катталиги 5,5 дюмни, планшет экрани ўлчами эса 8-10 дюмни ташкил қилади. Айтилишича, қурилмалар 4 ГБ тезкор ва 64 ГБ доимий хотирага эга бўлади. Гаджетлар -20°С дан +60°С бўлган ҳароратда 10-12 соат, –30°С совуқда эса 4-5 соат ишлай олиши тахмин қилинган.

Ишлаб чиқарувчининг айтишича, янги қурилмалар кенг диапазонда нархланади. Уларнинг ўртача нархи “яхши Android телефонлари” даражасида бўлади. Компания ўн мингга яқин қурилма сотишни режалаштирган. Буюртмачилар эса давлат идоралари, хавфсизлик хизмати ва ташкилотлари бўлиши мумкин.