Россияда чет эл ижтимоий тармоқлари блокланганидан бери Telegram "бир қоп семирди"

Россияда чет эл ижтимоий тармоқлари блокланганидан бери Telegram

Brand Analytics Россиядаги ижтимоий тармоқлар контенти 2022 йил февралидан то сентябригача бўлган вақт ичида қандай ўзгаргани кўрсатиб берувчи статистик маълумотлар билан улашди. Унга кўра мамлакат ҳудудида бошқа ижтимоий тармоқларининг блокланиши катта рақамли миграцияга сабаб бўлган.

Фото: Бранд Аналйтиcс

Маълум бўлишича, Россиянинг "махсус операция"си бошланганидан то ҳозирги ойгача Telegram мессенжеридаги кунлик актив муаллифлар/контент яратувчилар сони 58 фоиз, ёхуд 1.1 миллионга, контент эса 24 фоизга ошган ва бу мамлакатдаги бошқа ижтимоий тармоқлар ичидаги рекорд натижа бўлган. Шунингдек, VК ва ОК ижтимоий тармоқларида ҳам сезиларли даражада ўсиш қайд этилган.

Санкциялар сабаб ўз фаолиятларини тўхтатган ёки давлат томонидан блокланган чет эл ижтимоий тармоқларининг барчасида эса кескин қулашларни кўриш мумкин. Шунга қарамай, YouTube россияликлар учун ҳамон асосий видео стриминг платформаси бўлиб қолган. TikTok'да яшаш аломатлари кўринмаяпти.

ЎҚИНГ: Хакерлар WhatsApp фойдаланувчиларининг телефонларига тўлиқ кириш имконига эга бўлишлари мумкин - Дуров