Россияда давлат аппарати ходимлари ҳамда ҳарбий амалдорлар учун алоҳида уяли тармоқ ишга туширилади

  •   Saroy
  •  569
  •  19.09.2018 16:05

Россияда давлат аппарати ходимлари ҳамда  ҳарбий амалдорлар учун алоҳида уяли тармоқ ишга туширилади

Россияда амалдорлар алоҳида уяли тармоққа эга бўлишади.  2024 йилга келиб мамлакатда мобиль алоқанинг янги тармоғи пайдо бўлади. Аммо улардан фақат давлат аппарати ходимлари фойдалана олади.

LTE-450 симсиз алоқанинг одатдаги тармоққа нисбатан асосий ўзига хос томони  - фойдаланувчининг мулоқот гуруҳига қўшилишни созлаш имкони пайдо бўлишидир. Ташаббусни амалга ошириш учун 73 млрд рубл сарфланади.

Тармоққа уланган смартфонлар  радиоузаткич сифатида (Push-to-Talk тизими) ҳам ишлай олади. Видеооқимни узатиш вақти сезиларли равишда камаяди. Қўшимча яна тизимнинг доимий фаолиятини ретрансляция станцияси таъминлайди. Частота бўйича анча мунча баҳслар, тортишувлар бўлди, амма Ҳукумат томонидан бу борада 450 МГц частотаси маъқул кўрилмоқда.

Қайд этилган диапазонга коммуникацион гигант  Tele2 эгалик қилади. Ҳукумат вакиллари ҳозирданоқ компания раҳбарияти билан ҳамкорлик қилиш бўйича фаол музокара олиб бормоқда.

 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!