Россияда энг оммабоп 10 смартфон ва учта бренд («Яндекс.Маркет» талқини, 2020 йил)

  •   DiMaX
  •  1065
  •  29.12.2020 09:41

Россияда энг оммабоп 10 смартфон ва учта бренд («Яндекс.Маркет» талқини, 2020 йил)

Яқинда биз «М.Видео-Эльдорадо» компанияси тақдим этган, Россияда 2020 йили энг оммалашган смартфонсозлар ва моделлар рейтингини чиқарган эдик. Энди эса «Яндекс.Маркет» ҳам интернет фойдаланувчилари энг кўп қизиққан моделлар топ-ўнталигини тақдим этди.

ЎҚИНГ: Роскачество рейтинги: энг зўр смартфон – бултурги флагман, энг қиммати эса атиги 4-ўринда!

Рейтингни тузишда 2020 йилнинг 1 январидан то 24 декабригача «Яндекс.Маркет»дан интернет-дўконларга ўтишлар ҳисоб-китобига таянилган. Унга кўра, 2020 йил мобайнида Россияда қуйидаги смартфонлар энг оммабоп бўлган:

  1. Samsung Galaxy A51 (64 ГБ)
  2. Apple iPhone 11 (64 ГБ)
  3. Apple iPhone 11 (128 ГБ)
  4. Xiaomi Redmi Note 8 Pro (6/64 ГБ)
  5. Xiaomi Redmi Note 8T (4/64 ГБ)
  6. Xiaomi Redmi Note 8 Pro (6/128 ГБ)
  7. Apple iPhone XR (64 ГБ)
  8. Xiaomi Redmi Note 9 Pro (6/128 ГБ)
  9. Samsung Galaxy A71 (6/128 ГБ)
  10. Samsung Galaxy A10

ЎҚИНГ: ТОП-10: Энг харидоргир 5G-смартфонлар рейтингида кутилмаган лидер!

Муайян моделлар рейтингидан ташқари, «Яндекс.Маркет» умуман смартфон брендлари оммабоплик кўрсаткичларини ҳам эълон қилган. 2020 йилда энг оммабоп смартфонсоз Xiaomi экан – фойдаланувчиларнинг 27 фоизи шу бренд смартфонларига қизиққан. Иккинчи ўринни 22 фоизлик кўрсаткич билан Samsung банд этган бўлса, кучли учликни Apple якунлаб берган – юзерларнинг 20 фоизи айфонлар таклифларига қизиқишган.

«Яндекс.Маркет» яна россияликларнинг смартфон танлашда қандай мезонларга таянишларини, гаджетларнинг айнан қайси хусусиятларига кўпроқ қизиқишганини ҳам тадқиқ этган. Изланишлар натижаларига назар солсак, фойдаланувчиларнинг 77 фоизи контактсиз тўлов функциясига эга смартфонларга қизиқишган. Қурилманинг иккита SIM-картани қўллаши 94 фоиз кишилар учун муҳим хусусият бўлиб чиққан.

Аккумулятор сиғими нуқтаи назаридан энг оммабопи 3500—4499 мА/соатлик батареяли смартфонлар бўлиб, «Яндекс.Маркет» орқали интернет-дўконларга ўтганларнинг 33 фоизи айнан шу тоифага тўғри келган. Хотира масаласига келганда, энг оммабоп конфигурация – 4 гигабайтлик оперативка (ўтишларнинг 25 фоизи) ҳамда 128 ГБлик доимий хотира (40% қизиқиш) бўлган.

ЎҚИНГ: ТОП-15: Рекорд даражада тез қувватланувчи смартфонлар

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.