Россияда энг оммабоп планшетлар ва ноутбуклар («Яндекс.Маркет» рейтинги, 2021 йил боши)

  •   DiMaX
  •  550
  •  22.04.2021 10:48

Россияда энг оммабоп планшетлар ва ноутбуклар («Яндекс.Маркет» рейтинги, 2021 йил боши)

«Яндекс.Маркет» аввалроқ Россияда энг оммабоп 10 русумдаги смартфон ва учта смартфонсоз брендни эълон қилган эди. Компания энди бу йилнинг бошида россияликлар кўпроқ қайси планшетларга ва ноутбукларга қизиқишганини маълум қилди.

ЎҚИНГ: Яндекс.Маркет ўн йилдаги энг оммабоп смартфонларни эълон қилди

Ҳисоботга кўра, россияликларнинг Apple маҳсулотларига қизиқишлари ортиб бормоқда. 2021 йилнинг бошида «Яндекс.Маркет» дўконида энг кўп сўралган планшетлар бешталиги қуйидагича:

  1. Apple iPad (2020);
  2. Apple iPad Air 2020;
  3. Samsung Galaxy Tab A;
  4. Samsung Galaxy Tab A7;
  5. Samsung Galaxy Tab S6 Lite.

Айтиш керакки, Янги йил байрами арафасида планшетларнинг савдоси авжига чиққан, байрамдан сўнг пасайиш сезилган. Шунга қарамасдан, 2020 йилнинг январига нисбатан бу йил бошида планшетлар савдосидан ўртача чек қиймати салкам 25 фоизга (21 минг рублдан 26 минг рублгача) кўтарилган.

ЎҚИНГ: AnTuTu’нинг янги рейтинги: энг қиммат iPhone 12 Pro Max атиги 6-ўринда! (2021 йил март)

Ноутбуклар масаласига келсак, бу ерда купертиноликлар маҳсулотлари нақ учта дастлабки ўринни эгаллаган. 2021 йилнинг аввалида россияликлар энг кўп қуйидаги лаптопларга қизиқишган:

  1. Apple MacBook Air 13 Late 2020
  2. Apple MacBook Pro 13 Late 2020
  3. Apple MacBook Air 13 Mid 2017
  4. Lenovo Ideapad L340-15API
  5. Lenovo IdeaPad Gaming 3 15ARH05

«Яндекс.Маркет» таъкидлашича, Янги йил байрами арафасида ва ундан сўнг ноутбуклар савдосида кескин ўсиш кузатилмаган. Бироқ мазкур гаджетлар савдосида ўртача чек қиймати 2020 йилнинг январига нисбатан 56,9 рублдан 74,6 рублгача ўсиб етган (яъни – 31 фоизга ошган).

Дарвоқе, купертиноликлар девайсларидан ташқари, энг оммабоп планшетлар бешталигига фақат Samsung, ноутбуклар рўйхатига эса фақат Lenovo маҳсулотлари кирган.

ЎҚИНГ: 2020 йилда энг йирик ноутбуксозлар қанча сотишди?