Россияда энг оммабоп смартфон бренди – Samsung ёки Xiaomi эмас!

  •   DiMaX
  •  3563
  •  30.11.2020 12:38

Россияда энг оммабоп смартфон бренди – Samsung ёки Xiaomi эмас!

Куни кеча биз Канададаги ўнта смартфондан олтитаси битта компаниянинг маҳсулоти эканлиги ҳақида ёзган эдик. Ўша маълумотларни тақдим этган Counterpoint Research шу даврда Россия смартфон бозоридаги ҳолат ҳақида ҳам ҳисобот эълон қилди.

ЎҚИНГ: Смартфон бозоридаги даромаднинг 93 фоизини иккитагина компания бўлишиб олди! (2020 йил 3-чорак)

Учинчи кварталда россияликлар Huawei смартфонларини энг кўп харид қилишган: онлайн дўконлар орқали сотилган телефонларнинг 27,8% қисми хитойлик техногигантга тегишли.

Кўриб турганингиздек, кейинги тўртта ўринни Xiaomi, Samsung, Apple ҳамда Realme брендлари банд этган.

Шунга қарамасдан, смартфонлар сотишдан кўрган даромади бўйича барибир Samsung етакчи бўлиб қолмоқда. Мазкур йўналишда иккинчи ўрин купертиноликка тегишли, Huawei ҳам кучли учталикка кирган.

ЎҚИНГ: Xiaomi илк бор Apple’ни қувиб ўтиб, 3-рақамли смартфонсозга айланди!

Тадқиқотлар орқали аниқланишича, 2020 йилнинг учинчи чорагида Россия смартфон бозорида 5 фоизлик ўсиш кузатилган. Шу ўринда интернет-дўконлар орқали сотувлар нақ икки бараварга ошганини таъкидлаш ўринли. Бунда пандемиядан ташқари, онлайн ритейлерларнинг турли акциялари ҳиссаси ҳам катта.

Экспертларнинг таъкидлашларича, Россияда смартфонларнинг ўртача нархи 5 фоизга пасайиб, 224 долларни ташкил этган.

Бевосита моделлар кесимида қарайдиган бўлсак, 2020 йилнинг учинчи чорагида даврда россияликлар онлайн платформалар орқали энг кўп Galaxy A51, Galaxy A31 ва iPhone 11 моделларини олишган. Офлайн дўконларда эса Galaxy A51, Redmi Note 8T ҳамда Galaxy A31 смартфонлари сотилган.

ЎҚИНГ: Смартфон бозоридаги тенгсиз лидер иккинчи ўрин эгасидан уч ярим марта ўзиб кетди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!