Россияда энг зўр смартфонлар маълум бўлди

  •   Saroy
  •  1782
  •  30.10.2018 16:03

Россияда энг зўр смартфонлар маълум бўлди

Янги рейтингда Samsung компанияси ўзини кўрсатди, шунингдек “зўрлар ўнталигида”  iPhone X ва iPhone 8 лар ҳам жой олган. «Роскачество» уч юзга яқин смартфонни 229 хил тавсиф бўйича тестдан ўтказди. Жумладан, суратга олиш сифати, тутиш қулайлиги, хавфсизлиги, мультимедиа-имкониятлари ва бошқалар.

Натижада Россиядаги смартфонлар орасида энг зўр кўрсаткичлар Samsung’га тегишли бўлди, шунингдек топ ўнталикда iPhone’нинг учта модели ҳамда битта Huawei жой олган. Биринчи ўринни Samsung Galaxy Note9 эгаллади. 

ЎҚИНГ:Энг ишончли компьютерсозлар рейтинги эълон қилинди

Apple’нинг фаол флагманлари бўлмиш iPhone XS Max ва iPhone XS смартфонлари иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллашди. 4 ўриндан то 7 ўрингача Samsung’нинг бир қатор экс-флагманлари Galaxy S9, S9+, S8 ва S8+ жой олишган. iPhone 8 Plus саккизинчи ўрин билан кифояланди, шунда ҳам катта экрани борлиги учун. Huawei’дан ягона қурилма бўлган  P20 Pro 9 чи қатордан жой олди. Samsung Galaxy Note8 рейтингнинг охирги қатори билан қаноатланадиган бўлди. “Саккизликнинг” чиқарилгани бир йилдан ошди, аммо у ўрнини ҳамон муносиб ҳимоя қилмоқда. Аммо iPhone 8 ва iPhone X смартфонлари учун кучли ўнталикда жой топилмади.

Экспертларнинг таъкидлашича, Samsung қурилмалари ўзининг юқори сифатли овози, узоқ муддат ишлаши, сифатли алоқаси билан барча брендлардан ажралиб турган. Apple флагманлари расмга ва видеога олишда бошқа смартфонларга қараганда бироз устунлигини кўрсатган. Шу билан бирга, iPhone XS Max ва iPhone XS мустаҳкамлиги бўйича тестдан ўта олмаган,  Samsung гаджетлари эса ушбу синовдан муносиб равишда ўта олди.

ЎҚИНГ: Жаҳоннинг энг сердаромад смартфонлари рейтинги

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!