Россияда ҳақиқий «ақлли» светофор яратишди (видео)

  •   DiMaX
  •  696
  •  09.07.2021 10:46

Россияда ҳақиқий «ақлли» светофор яратишди (видео)

Самарқандда пиёдалар томонидан бошқариладиган инновацион светофор ўрнатилгани ҳақида ёзган эдик. Россияликлар эса ҳозиргиларига умуман ўхшамайдиган «ақлли» светофор концептларини ишлаб чиқишди.

ЎҚИНГ: Йўлда радар борми? Унда бу ҳақда Waze орқали хабар беринг

Келажак светофорларини «Ростех» давлат корпорациясига қарашли «Швабе» холдинги ҳамда машҳур дизайнер Артемий Лебедев студияси ҳамкорликда лойиҳалаштирган. Бунда анъанавий уч секцияли схемадан воз кечишган – унинг ўрнига турли форм-факторларга эга яхлит экран қўлланади.

Катта йўллар, трассаларда вертикал светофорлар ўрнатиш таклиф этилмоқда. Шаҳар кўчаларида эса пиёдалар учун уларнинг кичрайтирилган нусхалари, машиналар учун эса квадрат шаклли вариантини ўрнатиш назарда тутилган.

Келажак «ақлли» светофорларида, стандарт сигналлар ва белгилардан ташқари, анимацияли тасвирлар ҳам трансляция қилинади. Шунингдек, уларда йўлдаги вазиятнинг ўзига хосликлари ва тавсия этиладиган манёврлар акс эттирилади. Бунақа светофорларга ҳатто шовқин мониторинги датчигини, ҳаводаги карбонат ангидрид миқдорини аниқловчи модулларни, Wi-Fi передатчикларини интеграция қилиш мумкин бўлади.

ЎҚИНГ: Тошкентдаги фоторадар ва камералар сони ҳамда ўрнатилган жойлари рўйхатлари

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!