Россияда Imo мессенжери тақиқланди

Россияда Imo мессенжери тақиқланди

Россиянинг ахборот соҳасидаги назорат органи — «Роскомнадзор» тақиқланган сайтлар реестрига BlackBerry, Imo ва LINE мессенжерларини киритди. Улар мамлакат ҳудудида ахборот тарқатувчи сифатида рўйхатдан ўтишдан бош тортди, деб хабар беради Daryo.uz.

Шунингдек, рўйхатга VChat аудиовизуал чати киритилди.

Мессенжерлар блокланганини ташкилот вакили Вадим Ампелонский тасдиқлади.

Шу билан бирга, яна қайси мессенжерларга тегишли сўров жўнатилгани ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда.

«Конкрет сервисларга нисбатан чоралар қабул қилиниши асносида барчасини билиб борасиз», — таъкидлади Ампелонский.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!