Россияда ўқ ўтмас iPhone чиқарилди

Россияда ўқ ўтмас iPhone чиқарилди

Смартфон ва бошқа аксессуарларни қимматбаҳо материаллар билан безалган ҳашаматли вариантларини чиқарадиган Caviar бренди энди Россияда зирҳли iPhone смартфонлари коллексиясини тақдим қилди. "Defender" яъни "Ҳимоячи" деб номланган ушбу тўплам 5 хил моделни ўз ичига олади.


Қатордаги флагман модел, Rock, энг юқори ҳимоя даражасига эга. Смартфон 3-синф БР-3 зирҳи билан ҳимояланган бўлиб, у Калашников автоматидан тўғридан тўғри отилган 5,45х39 ўққа бардош бера олади. Қурилма корпуси эса гипертовушли ракеталарни ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган ВТ-01 титанидан қилинган. Ушбу модификацияда нафақат iPhone 13 Pro ва iPhone 13 Pro Мах моделлари учун, балки, ҳали тақдим қилинмаган iPhone 14 Pro ва iPhone 13 Pro Мах моделлари учун ҳам мавжуд ва унга телефон модели ва хотираларига 8,000 доллардан 10,500 долларгача бўлган нарх атрофида буюртма бериш мумкин.


Коллексиядаги қолган Russia Black, Titanium, Dark Light ва Total Black моделлари ҳам ҳимояланган бўлиб, улар 2-синф БР-2 зирҳига эга ва у тўппонча ўқига чидамлидир.

ЎҚИНГ: Ноодатий дизайндаги Galaxy смартфони тақдим этилади

 
 
 
 
Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!