Россияда Sony Xperia XZ сотувлари бошланди

Россияда Sony Xperia XZ сотувлари бошланди

Sony Mobile Communications компанияси Россияда Xperia XZ смартфонларининг сотувлари бошланганини эълон қилди. Смартфон 15 октябрдан бошлаб Россия электроника бозорида 49 990 рубль (800 АҚШ доллари атрофида) нархида сотувга чиқарилади.

Япон фирмаси мазкур моделдаги смартфонни IFA-2016 кўргазмасида намойиш қилган эди. Sony Xperia XZ кучли техник параметрлар ва ўзига хос дизайнга эга бўлди. Унга 5,2 дюймли Full HD экран, лазерли автофокус билан кучайтирилган 23 МПли асосий камера ва 13 МПли олд камера, Qualcomm Snapdragon 820 процессори ўрнатилган. Смартфон 3 ГБ тезкор ва 32/64 ГБ доимий хотирага эга, шунингдек, microSD-карта ўрнатиш имконияти ҳам мавжуд.

Sony Xperia XZ сиғими 2900 мА/ст бўлган аккумулятордан қувватланади. Бармоқ изи сканери, USB Type C слоти билан таъминланган, IP65/IP68 стандартлари бўйича чанг ва намликдан ҳимояланган. Смартфон ҳозирча Аndroid 6.0 Marshmallow версиясида ишламоқда, тез орада сўнгги версияга янгиланиши режалаштирилган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!