Россияда учар поездлар ишлаб чиқарилади

Россияда учар поездлар ишлаб чиқарилади

Учар поездлар лойиҳасини Россия темир йўллари мутахассислари ишлаб чиқишга киришган. РЖД-ТВнинг хабар беришича, янги транспорт воситаси вакуумли-левитацион тизимга асосланади ва тезлиги 1000 км/с.га етиши мумкин.

Самолёт рақобатчиси

Россия темир йўллари бирлашган олимлар кенгаши аъзоси Борис Лапидуснинг айтишича, рус учар поездаларининг концепцияси 2016 йилнинг якунига қадар ишлаб чиқилади. Транспорт тизими вакумли левитация технологиясига эга бўлади ва авиацияга рақобатчи бўлади.

Лойиҳанинг айрим қисмлари яқинда ўтказилган олимлар кенгашида муҳокама қилинган. Ҳозирча 2 та асосий муаммо бор ва шуларни ҳал қилиш керак: учар поездлар ҳаракати учун вакуум воситаларини яратиш ва аэродинамик қаршиликни камайтириш.

Фуқаро ва юк ташувлар ҳаво бўйлаб

Лапидус, шунингдек, лойиҳанинг таминий ҳаражати Россия фанлар академиясининг Сибирдаги бўлими мутахассислари томонидан ҳисоблаб чиқилганини айтган. Олимлар учар поездларни техник томонда яқин вақт ичида тайёрлаш мумкинлигини асослаб беришди.

Агар мазкур лойиҳа амалга ошса, учар поездлар одмларни Сибирдан Россиянинг европа қисмигача 3-4 соатда элтиб қўйиш имконига эга бўлади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!