Россияда “ўлмас” ноутбук яратилди

Россияда “ўлмас” ноутбук яратилди

hi-tech.mail.ru нашрининг хабар беришича, Россияда “Пуск” илмий-ишлаб чиқариш корхонаси томонидан 10,5 кг оғирликдаги, ўта кучли ташқи ҳимояга эга бўлган ПМВУ-1711 ноутбуки яратилди. Қурилма Intel i7 маркасидаги кучли процессор билан таъминланган.

Ноутбук учинчи авлод Intel i7 процессорида ишлайди (ҳозир ушбу процессорнинг 7-авлоди ҳам чиқарилган), 4 ГБ тезкор хотира, созланган видеокарта ва 240 ГБ доимий хотирага эга. Ноутбукнинг асосий афзаллиги унинг техник параметрларида эмас, ташқи ҳимоясидадир.

ПМВУ-1711 ноутбукини Цельсий бўйича -20 дан +55 даражагича бўлган ҳароратда (ўта оғир шароитда бу кўрсаткич -50 дан +60 градусни ташкил этади), юқори намлик ва 200 Гц бўлган кучли тебраниш  вақтида ҳам ишлатса бўлади. Қурилма бир марталик 30g ва кўп марталик 15g бирлигидаги зарбаларга дош бера олади. Сувга чидамли.

Ушбу ноутбук ҳарбийлар ва денгизчиларга муайян шароитларда фойдаланиш учун мўлжалланган. Албатта, бу сизга Acer Predator 21Х эмас, унинг бажарадиган вазифалари ҳам бошқача.

Ноутбукка  Win XP, Win 7, МСВС (ядро – 2.6), AstroLinux (ver. 1.3) дастурларини ўрнатиш мумкин.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!