Россияда янги мусиқавий ижтимоий тармоқ ишга тушди

Россияда янги мусиқавий ижтимоий тармоқ ишга тушди

Янги тармоқ номи tidido бўлиб, ишлаб чиққанлар Last.Fm ижтимоий тармоғининг ўхшаши эканини айтиб ўтишди. Ҳозирча, tidido синов режимида ишламоқда, аммо келаётган йилдан бошлаб тўла ишга тушади. tidido Россияда анчадан бери машҳур Last.Fmдан фарқли бўлиб, янги ресурсда бошқа фойдаланувчига шахсий хабар ёзиш имкони мавжуд. Шу билан бирга tidido ўз аъзоларига, нафақат аудиоёзув, балки, видео юклаш имконини ҳам тақдим этади.

Айтиб ўтиш керакки, янги ижтимоий тармоқда турли жанрлардаги ўнлаб тароналар бор. Муштарийлар ўзаро аудиоёзувларни олди-берди қила олишади. Ҳар бир аккаунт остида фойдаланувчининг тинглаш рейтинги жойлаштирилган бўлиб, у орқали инсоннинг мусиқий дидига баҳо бериш мумкин.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.