Россияда янги Nokia 3310 телефонлари бир кундаёқ сотиб тугатилди!

  •   DiMaX
  •  1850
  •  18.05.2017 10:01

Россияда янги Nokia 3310 телефонлари бир кундаёқ сотиб тугатилди!

Hi-Tech Mail.ru мониторинги натижаларига кўра, Россиядаги онлайн-дўконларда Nokia 3310 телефонлари келган куниёқ сотилиб кетган.

Хабарда айтилишича, бирорта ритейлерда ҳам Nokia 3310 телефонининг 2017 йилги моделидан умуман қолмаган. Балки бу телефонларни айрим оффлайн дўконларда топиш мумкиндир, аммо, вазиятнинг боришига қараганда, улар ҳам тезда сотиб тугатилади.

Гарчи янгиланган Nokia 3310 функционали аввалгисига ўхшамаса-да, харидорлар бу янгиликни (ёки, таъбир жоиз бўлса – янгиланган эскиликни) жуда интизорлик билан кутишгани маълум бўлди.

Айтиш керакки, инсоният тарихида энг кўп сотилган Nokia 3310 телефонининг қайта ишланган янги модели Россияда 3990 рубль нархда савдога чиқарилган. Бунгача эса Хитойда сохта Nokia 3310 ҳам сотувга чиқиб улгурган.

Эслатиб ўтамиз, «ўлмас» Nokia 3310 телефонининг оригинал ва қайта чиқарилган версияларни таққосланган мақоламизда уларнинг ўзаро ўхшаш ва фарқли жиҳатлари ҳақида батафсил маълумотлар берилган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!