Россиядаги юртдошларимиз Telegram орқали ўзларига иш топишлари мумкин

  •   DiMaX
  •  1687
  •  01.05.2020 09:03

Россиядаги юртдошларимиз Telegram орқали ўзларига иш топишлари мумкин

Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги коронавирус туфайли карантин даврида  ҳам фаол ҳаракат қилмоқда. Ушбу муассаса Меҳнат мигрантларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш халқаро ассоциацияси (Россия) билан ҳамкорлигидаги Россия Федерациясида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини иш билан таъминлашга кўмаклашувчи онлайн хизмат жорий йил апрель ойи бошида синов режимида иш бошлаб, 20 апрелдан тўлиқ ишга тушди.

ЎҚИНГ: Ўта оммабоп илова коронавирус фонида янги рекордга эришди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабарига кўра, ўтган давр мобайнида ишлаш учун мурожаат қилган 400 нафарга яқин фуқародан 80 нафари иш билан таъминланди.

Салоҳиятли иш берувчилар ва ишлаш истагидаги хорижий фуқаролар ўртасида алоқани таъминлаш учун кўп тилли колл-марказ ва тегишли маълумот каналлари яратилди. Каналларда мавжуд бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотлар жойлаштирилмоқда, колл-марказ саволларга жавоб беради ва ишга жойлашиш учун аризаларни қабул қилади.

Коронавирус туфайли 2020 йил 18 апрелдан бошлаб Россиядаги меҳнат мигрантларининг ҳуқуқлари кенгайтирилган: 2020 йил 15 июнгача фуқаролиги, визаси, ишлаш учун рухсатнома ва патенти йўқ шахслар рўйхатга олинган жойидан қатъий назар Россия Федерациясининг исталган жойида ишлаши мумкин.

Бу бўйича коронавирус инфекцияси кенг тарқалиши хавфи муносабати билан Россия президентининг тегишли фармони қабул қилинган.

ЎҚИНГ: Алишер Усмонов «ИКС Холдинг» IT-компаниялар гуруҳини сотиб олди

Бироқ, ушбу чораларга қарамай, россиялик иш берувчилар иқтисодиётнинг пасайиши ва патентсиз ишчилар сабабли маъмурий жарималар тўлашнинг олдини олиш учун, чет эл фуқароларини ишга олишга эҳтиёткорлик билан қарамоқда. Шу ўринда ишчи мигрантлар ҳам ишончсиз иш берувчилар томонидан алданиб қолиш эҳтимолидан хавотирда.

2020 йил 15 мартгача Россия Федерацияси миграция қонунларига риоя қилган ва мамлакатда қонуний бўлиб турган чет эл фуқаролари ушбу хизматдан фойдаланган ҳолда иш билан таъминланиш имкониятига эга.

Ҳозирги босқичда ахборот ресурсларида асосан қадоқлаш, юкларни жойлаштириш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида бўш иш ўринлари рўйхати тақдим этилган. Текширилган бўш иш ўринлари сонини кўпайтириш бўйича ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.

Маълумот учун: https://t.me/ish_ru

Меҳнат мигрантларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш халқаро ассоциацияси

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Барча саволлар ва таклифлар учун:

Колл-марказ: + 7 (499) 430 00 87

Telegram-бот: @Ish_bor_Rossiya_bot

ЎҚИНГ: Коронавирус ҳақида ёзиб келаётган блогерлар изсиз ғойиб бўлди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!