Россиядан ҳисоб тўлдирилганда Beeline абонентлари уч маротаба фойда кўрадилар
Йирик алоқа оператори Beeline янги акция бошлангани ҳақида хабар беради. Энди Beeline Ўзбекистон абонентининг ҳисоби Россиядан $5 ва ундан ортиқга тўлдирса, Beeline Ўзбекистон абоненти ўз балансига уч маротаба кўп маблағни олади. Масалан, ҳисоб $5 тўлдирилса, абонент асосий балансига $5, бонус балансига $10 олади.
Пул бонусларини Ўзбекистон бўйлаб SMS ва қўнғироқлар, абонент тўлови ва тариф режаси нархидаги Интернет учун сарфлаш мумкин. Бонусли баланс 30 кун мобайнида амал қилади. Бонуслар қолдиғини текшириш учун *106# теринг.
Акция 2016 йилнинг 30 июнь кунига қадар амал қилади. Тафсилотлар www.beeline.uz сайтида.