Россияга энди фақат QR-код билан борилади

  •   DiMaX
  •  208
  •  14.08.2021 15:00

Россияга энди фақат QR-код билан борилади

2021 йил 1 сентябрдан Ўзбекистон фуқаролари Россияга бориш учун «COVID-19сиз саёҳат» махсус иловаси орқали бериладиган QR-кодларни тақдим этишлари керак. Бу тўғрида Xabar.uz нашри ёзмоқда.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ чатбот ишга тушди

Айтилишича, иловадаги аккредитациядан ўтган лабораториялардан бирида 72 соатдан кечикмаган ҳолда ПЦР-тестлар топширилади. Ана шу анализлар акс этган QR-код чегарадан ўтаётганда сканер қилинади.

Россияга етиб борган фуқаро ушбу QR-кодни иш берувчига ҳам кўрсатиши лозим. Шундагина бехавотир ишлаши мумкинлиги айтилган.

ЎҚИНГ: Telegram-профилга QR-код орқали тезкор кириш (+видео)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!