Россиялик ҳарбийлар илк бор янги сувости кемасини намойиш қилди

  •   Saroy
  •  1485
  •  24.07.2018 16:44

Россиялик ҳарбийлар илк  бор  янги сувости кемасини намойиш қилди

Бошқарувчисиз сузадиган ноёб сувости кемаси «Посейдон» ҳақида илк маълумотлар пайдо бўлди. Қурилма Россия мудофаа вазирлигининг расмий Youtube-канали орқали намойиш қилинди.

«Посейдон» илк бор 2015 йилда федераль каналларидан  бирининг оператори “сирли” торпеданинг тақдимоти ҳақидаги кадр тасвирланган маълумотни намойиш қилганда маълум бўлганди. Ўшанда  сувости дронининг техник тавсифи барчани  ҳайратга солганди: назарий жиҳатдан кема 10000 километрни соатига 100 миль тезликда сузиб ўтиши мумкин. Мазкур қурол ҳақида маълумотлар ошкор бўлгач, Пентагонда  ҳам ҳаловат йўқолгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.

ЎҚИНГ:Facebook Aquila интернет дрони лойиҳасини бекор қилди

Шундан буён мазкур сувости кемаси ҳақидаги маълумотлар ута махфий сақланди. «Посейдон» ҳақиқатан ҳам борлиги ҳақидаги хабар эса, 2018 йил 1 март куни Россия Федерацияси президенти Владимир Путин томонидан маълум қилинган эди. Энди эса, ҳарбий қурилма ҳатто,  бир икки лаҳза бўлса-да, видеода ҳам кўрсатилди.

Мудофаа вазирлигидан маълум қилинишича,  «Посейдон»нинг барча тизими бўйича синов ишлари охирига етай деб қолган. Ҳозирда янги қуролнинг динамик тавсифи ҳамда автоном режимда ҳаракат қилиши текшириб чиқиляпти. «Посейдон» ёрдамида россиялик ҳарбийлар душманнинг кемаларини ҳам, соҳил бўйида жойлашган инфратузилмасини ҳам йўқ қила олади.

ЎҚИНГДронларни тўхтатиб қолган божхоначилар ҳайратга тушишди

 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!