Россиялик журналистлар Telegram масаласи бўйича Европа судига мурожаат қилишди

Россиялик журналистлар Telegram масаласи бўйича Европа судига мурожаат қилишди

Россиянинг «Ведомости» кундалик газетасининг маълум қилишича, Telegram мессенжерининг мамлакатда блокланиши мумкинлиги муносабати билан журналистлар Олег Кашин ҳамда Александр Плющев Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига мурожаат билан чиқишган.

Аризачиларнинг ўз даъволарида айтишларича, интернет-ёзишмаларнинг назорат қилиниши бўйича мавжуд қонунчилик уларнинг шахсий ва оилавий ҳаётларини ҳурмат қилиш ҳақ-ҳуқуқларига зид. Ваҳоланки, бу мажбурият «Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Конвенциянинг 8-моддаси (8-модда. Шахсий ва оилавий ҳаётнинг ҳурмат қилиниши ҳуқуқи.) да белгилаб берилган.

Шу билан бирга, мурожаатда Россия федерал хавфсизлик хизматига Telegram фойдаланувчиларининг ёзишмаларини кўздан кечириши ҳуқуқининг берилиши журналистларнинг касбий фаолиятларини хавф остига қолишига олиб келиши ҳам баён этилган. ОАВ вакиллари шу сабабли агар Telegram блокировка қилинадиган бўлса, журналистлар маълумот тарқатиш ва алмашиш учун янги платформа излашга мажбур бўлишларини ҳам айтишган.

Ўқинг: Samsung йирик смартфон бозорида "қулашда" давом этмоқда

Россия ҳудудида Кашин, Плющев ва мамлакатдаги бошқа журналистлар бу масалада ўз ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қила олишмаяпти. Мисол учун, Москвадаги Мещанский суди журналистларнинг Россия федерал хавфсизлик хизмати ҳамда Роскомнадзор ташкилотининг Telegram мессенжерига қарши қарорларини ноқонуний эканлиги тўғрисидаги даъволарни тан олмади.

Яқин кунларда бир қанча Telegram фойдаланувчиларининг шу масалада Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига мурожаат қилишлари маълум қилинмоқда.

Ҳуқуқшуносларнинг фикрларича, Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди мазкур масала юзасидан даъвогарлар фойдасига қарор чиқариши мумкин. Сабаби Конвенциянинг 8-моддаси шахсий ва оилавий ҳаётнинг ҳурмат қилиниши ҳуқуқини ёқлайди. Боиси даъвогар шахсан ўзига нисбатан кузатув ва таъқибларни исботлашга мажбур эмас.

Россия федерал хавфсизлик хизмати ҳамда Роскомнадзор ташкилотининг Telegram олдига қўйган талабларида фойдаланувчи сирини аниқлаш механизмларинининг мавжуд экани эса яққол аён.

Ўқинг: Galaxy J7 Duo расман тақдим қилинди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!