Россиялик мактаб ўқувчилари Tesla ҳимоясини бузиб, ядро ҳужумини тўхтатиб қолишди!

  •   DiMaX
  •  1644
  •  22.11.2018 17:38

Россиялик мактаб ўқувчилари Tesla ҳимоясини бузиб, ядро ҳужумини тўхтатиб қолишди!

Куни кеча Сочи шаҳрида «Ахборот хавфсизлиги» таълим курсининг битирув имтиҳони бўлиб ўтган. Унда ўқувчилар қойилмақом натижалар кўрсатишди.

ЎҚИНГ: Видео: хакерларнинг Tesla Model S’ни ўғирлаши тасвирга олинди

Имтиҳон топшириқлари доирасида ўқувчилар «Сатана» ядро ракетасининг учирилишини тўхтатиб қолишди. Квест шартларига кўра, бунга бир соат вақт ажратилган эди. Мазкур вазифани бажариш учун нафақат дастурий ечимлардан фойдаланиш, балки аппарат қисмларига ҳам мурожаат этишга тўғри келди. Жумладан, керакли микросхемаларни кавшарлаб улаш, ортиқча симларни қирқиш... Хулласи калом, ўқувчилар бунинг уддасидан чиқишди.

Яна бир топшириқ эса Tesla электромобилининг ҳимоя тизимини бузиб киришдан иборат эди. Бунга бир неча самарасиз уринишларни амалга оширгач, ўқувчилар охири ҳимояни бузиб кира олишди.

«Ахборот хавфсизлиги» таълим курси ташкилотчиларининг таъкидлашларича, улар жосусларни ёки хакерларни етиштиришни режа қилишмаган. Уларнинг вазифаси – ёшларга турли таҳдидлардан сақланишни, шунингдек, дастурчилик борасидаги истеъдодларини хавфсизлик тизимларидаги «туйнук»ларни топиш ва бартараф этишга сарфлашни ўргатишдан иборатдир.

ЎҚИНГ: «Оқ хакерлик»ни ўрганиш учун 6 та энг яхши ресурс

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!