Россиялик олимлар озон қатламининг сирини очдилар

  •   Saroy
  •  1967
  •  14.08.2018 11:45

Россиялик олимлар озон қатламининг сирини очдилар

Мана 20 йилдирки, физикларнинг ер атмосфераси устки қатламида озон пайдо бўлиши бўйича назарияси билан экспериментал маълумотлари бир бирига тўғри келмаётганди. Лекин россиялик олимлар ва уларнинг франциялик ҳамкасбларининг ҳисоб-китоблари ушбу жараёнга аниқлик киритди.

Халқаро тадқиқот гуруҳи жараённинг молекуляр ҳаракатини ҳисоблаб кўрдилар. Унда кислород қатор метабарқарор ҳолати орқали ўтиб, озонга айланади ва оқибатда тарқалиб кетади. Шундай бўлишини тушинишнинг калити сифатида озоннинг молекуляр тузилмасида кучли қувватнинг янги юзасини аниқлаш сабаб бўлди.

ЎҚИНГ:Яқин йилларда инсоният Интернетсиз қолиши мумкин

Бунгача физиклар озоннинг парчаланиб кетиши траекториясидаги кучли қувват юзасида  қандайдир тўсиқ мавжуд, деб ўйлашарди. Томск давлат университети олимларининг ҳисоб китоблари ушбу тасаввурнинг хато эканини кўрсатди. Бу эса назарий ва экспериментал тезлик реакция борасида бир тўхтамга келишга имкон берди.

Бу ҳақдаги мақола яқинда The Journal Physical Chemistry журналида эълон қилинди. Мазкур тадқиқот иқлим ўзгаришини ва унинг атмосферада озоннинг концентрацияси билан боғлиқлигини тушунишда жуда муҳим саналади.  Чунки озон нафақат космик нурланишга қарши ҳимоя қатлами, балки муҳимлиги жиҳатидан учинчи иссиқхона гази  ҳисобланади.

ЎҚИНГ:Океанбўйи мамлакатлар сув остида қоладими?

 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!