Россиялик олимлар рулда ухлаб қолишга йўл қўймайдиган илова яратишди

  •   DiMaX
  •  770
  •  30.09.2019 09:02

Россиялик олимлар рулда ухлаб қолишга йўл қўймайдиган илова яратишди

Аввалроқ «Яндекс.Такси» рулда ухлаб қолишга қарши қурилма ишлаб чиққанлиги ҳақида хабар берган эдик. Энди эса олимлар унинг функцияларини исталган Android-смартфонга жорий этувчи иловани тақдим этишди!

ЎҚИНГ: Яна иккита шаҳримизда «Яндекс.Такси» иш бошлади, лекин Тошкент ҳокими ўринбосари унга қарши!

Drive Safely деб номланувчи мазкур дастур ҳайдовчининг юзида уйқусираш аломатларини ҳамда диққатнинг камайишини аниқловчи бутун бошли тизимдан иборат. У эътиборни жамлашга кўмаклашади ҳамда йўлдаги вазиятдан ва ҳайдовчининг ҳолатидан келиб чиқиб маслаҳатлар бериб боради.

Бу дастурни қўллашдан олдин смартфонни машинанинг олд ойнасига маҳкамлаш керак бўлади. Drive Safely тизими «Яндекс.Харита» ёки Google Maps сингари навигаторлар билан параллел равишда ишлайди; шунингдек, телефон қўнғироқлари ёки SMS-хабарлар қабул қилишга ҳам халақит бермайди.

Drive Safely смартфоннинг селфи-камерасини қўллаб, ҳайдовчининг боши ҳолатини ҳамда кўзларининг очиқлик даражасини кузатиб туради. Мудраш аломатлари аниқланганида у ҳайдовчини хавфдан огоҳлантиради.

ЎҚИНГ: «Яндекс Харита» энди Тошкентдаги жамоат транспорти йўналишларини кўрсатмоқда!

«Шунга ўхшаш тизим ҳозирда «Яндекс» компаниясида ҳам ишлаб чиқилмоқда ва у махсус инфрақизил камерага мўлжалланган. Бизнинг дастуримизда ундан фарқланувчи асосий жиҳат – бугунги кунда ҳар бир кишида мавжуд бўлган смартфонда ишлаши ҳамда автомобилга қандайдир қўшимча жиҳоз ўрнатиш керак бўлмаслигидир», дейишади Drive Safely дастурчилари.

Санкт-Петербург дастурчилари ҳайдовчи чарчаганлигининг асосий белгиларини рақамли параметрларга ўтказишган, бунда бошнинг эгилиш бурчаги ҳамда кўзларнинг очиқлик даражасини ҳисобга олишган. Бундан ташқари, Drive Safely автомобилнинг тезлигини ҳамда бурилишларни ҳам кузатиб ва фойдаланувчини керакли томонга қараш лозимлигидан огоҳлантириб боради.

Сиз ҳам машина бошқарадиган бўлсангиз, Drive Safely иловасини смартфонингизга мана бу ҳавола орқали юклаб олиб, ишлатиб кўришни тавсия этамиз.

ЎҚИНГ: Тошкентда шаҳарнинг уч ўлчовли харитаси ва ташкилотлар маълумотномаси - 2GIS яратилди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.